1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни кўпроқ салавот айтиш

04:00 / 25.04.2025 19148 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур», – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилиш­ган.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَن عَبْدِ الله بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أَكْثِرُوا الصَّلَاةَ عَلَيَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ؛ فَإنِّي أُبَلَّغُ وَأَسْمَعُ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».

Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَقْرَبُكُمْ مِنِّي فِي الْجَنَّةِ أَكْثَرُكُمْ عَلَيَّ صَلاَةً، فَأَكْثِرُوا الصَّلاَةَ عَلَيَّ فِي اللَّيْلَةِ الْغَرَّاء وَالْيَوْمِ اْلأَزْهَرِ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга кўпроқ салавот айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», – дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».

Байҳақий ривоят қилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. . Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, афзал кунларингиздан бири жума давоми...

2346 23:51 / 30.11.2023
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги давоми...

3440 04:00 / 31.05.2024
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,. Абу Довуд ривоят қилган. давоми...

1367 07:46 / 07.02.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким жума куни бомдод намозидан олдин .Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал давоми...

26447 15:11 / 26.01.2023