Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (55-дарс). Иймоннинг мукаммал бўлиши учун тавсия

19:30 / 16.10.2019 8617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Довуднинг ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун лозим бўлган амаллар қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилиш.

Кимга ёки нимага муҳаббат қиладиган бўлса, Аллоҳ учун муҳаббат қилган кишигина иймонининг мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировга муҳаббат қиладиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юрганлиги учун, Аллоҳга иймони борлиги учун, Аллоҳга ибодат қилиб яшаётганлиги учун Аллоҳни севади, Унга муҳаббат қилади. Бунга бошқа ғараз, мақсад аралашиб қолса, муҳаббат Аллоҳ учун бўлмай қолади. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни, жамоатни ва шунга ўхшаган нарсаларни яхши кўриш ҳам Аллоҳ учун бўлгандагина муҳаббат эгаси ўз иймонининг мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади.

2. Аллоҳ учун ёмон кўриш.

Кимни ёки нимани ёмон кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрадиган кишигина иймонини мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади. Бировни ёмон кўрадиган бўлса, ўша одам Аллоҳнинг амрида юрмагани учун, Аллоҳнинг дийнига амал қилмагани учун, гуноҳ ишларни қилгани учун ёмон кўради. Бошқа сабабдан ёмон кўриш эса мумкин эмас. Шунингдек, бирор ишни, гуруҳни ёки шунга ўхшаш нарсаларни ҳам Аллоҳ учун, Аллоҳнинг таълимотларига тескари бўлгани учун ёмон кўрган одамгина иймони мукаммал бўлишидан умид қилса бўлади.

3. Аллоҳ учун бериш.

Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар киради. Бировга бир яхшилик қилса, Аллоҳ учун, ўша яхшиликдан манфаатдор одам ҳам Аллоҳнинг йўлида юргани учун қилсагина иймони мукаммал бўлиши учун ҳаракат қилган бўлади. Демак, мусулмон одам ўзгаларга моддий ва маънавий атолар бериш пайтида фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб иш тутса, иймони комиллиги учун интилган бўлади.

4. Аллоҳ учун ман қилиш.

Бунга моддий, маънавий ҳамма нарсалар дохилдир. Бировдан бир нарсани ман қилса, фақат Аллоҳ учун, ўша иш Аллоҳнинг амрига тўғри келмаганлиги учун, ўша шахс Аллоҳнинг амрида юрмагани учун бериладиган нарсани ман қилиши керак.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди. Иймоннинг таъмини тотмоқ учун:

1. Аллоҳни Робб деб рози бўлмоқ.

2. Исломни дин деб рози бўлмоқ.

3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлмоқ керак.

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ.

2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ.

3. Аллоҳ учун бермоқ.

4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят давоми...

4860 17:00 / 12.01.2022
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож алҚушайрий анНисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис давоми...

6278 21:10 / 10.04.2019
Аллоҳга тавба қилишнинг фазли 11тавсия Ағарр ибн Ясор Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй одамлар, Аллоҳга тавба давоми...

5834 05:00 / 28.02.2017
Имоми дорул ҳижрат ndash ҳижрат юрти имоми номига мушарраф бўлган Имом Моликни олайлик. У киши ўз даврининг энг йирик муҳаддиси эдилар. Мадинаи Мунаввара аҳлидан давоми...

5603 16:52 / 08.04.2016