1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари муҳаббати

23:00 / 02.12.2016 5258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қиламиз. Уларнинг бирорталарининг муҳаббатида ҳаддан ошмаймиз. Уларнинг бирортасидан тонмаймиз. Ким уларни ёмон кўрса, яхшиликдан бошқа нарса билан зикр қилса, ўшани ёмон кўрамиз. Уларни фақат яхшилик билан зикр қиламиз. Уларга муҳаббат қилиш дин, иймон ва эҳсондир. Уларни ёмон кўриш куфр, нифоқ ва туғёндир. 

    Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қиламиз, лекин уларнинг муҳаббатида ҳаддан ошиб, улар маъсумлиги ёки илоҳлигини эътиқод қилмаймиз–Аллоҳ Ўзи сақласин. Шийъа мазҳабидагилар кўпчилик саҳобаларга ва Носиба мазҳабидагилар баъзиларига қилганидек, биз уларнинг бирорталаридан тонмаймиз. Саҳобаларни ёмон кўрган, уларни яхши эмас нарса билан зикр қилганларни ёмон кўрамиз ва адоват кўрсатамиз.
Саҳобаларни фақат яхшилик, одоб ва улуғлаш билангина зикр қиламиз. Уларни яхши кўриш-дин, иймон ва эҳсондир. Ким уларга муҳаббат қилмаса, унинг дини ҳам, иймони ҳам, эҳсони ҳам йўқдир. Уларни ёмон кўриш куфр, нифоқ ва туғёндир.
Бу билан муаллиф Рофиза ва Носиба мазҳабларига раддия қилмоқда.
Далил:
Аллоҳ таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умумий ва тафсилий равишда саҳобаларга мадҳ ва мақтов айтганлар.
Умумий мадҳ ва мақтовга мисоллар:
1. «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар эса, кофирларга қарши шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни рукуъ ва сажда ҳолларида кўрурсан!» (Фатҳ: 29)
2. «Аллоҳга берган аҳдларига содиқ одамлар. Бас, улардан ўлим топганлари ҳам бор, улардан интизор бўлиб турганлари ҳам бор. Улар бирор ўзгариш қилмадилар». (Аҳзоб: 23)
Тафсилий мадҳ ва мақтовга мисоллар.
1. «Муҳожир ва ансорийлардан, аввалги ва ўзувчи бўлганларидан ва уларга яхшилик билан эргашганлардан Аллоҳ рози бўлди. Улар ҳам Ундан рози бўлдилар». (Тавба: 100)
2. «Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан улар сенга дарахт остида байъат қилаётганларида рози бўлди». (Фатҳ: 18)
3. «Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар, моллари ва жонлари билан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ва жой бериб, нусрат берганлар , ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар». (Анфол: 72)
4. «Сизлардан фатҳдан олдин инфоқ қилиб, жанг қилганларга биров баробар бўла олмас. Уларнинг даражаси кейин инфоқ қилиб, жанг қилганлардан улуғдир. Барчага Аллоҳ гўзал (оқибат)ни ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир». (Ҳадид: 10)
5. «Фақир муҳожирлар, улар ўз диёрларидан ва мол мулкларидан жудо қилинган эдилар. Аллоҳдан фазл ва раҳмат умид қилардилар. Аллоҳга ва Унинг Расулига ёрдам бердилар. ¤шандоқ кишилар содиқдирлар.
У (муҳожир)лардан аввал бу жойда яшаган ва иймонга ихлос қилган. ¤злари томон ҳижрат қилиб келган кимсаларни севадиганлар...
»
«Ва улардан кейин келиб: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилган, қалбимизда иймон келтирганларга (нисбатан) ҳиқд қўймагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен, шафқатли ва меҳрибонсан», дейдиганлар». (Ҳашр, 8-10)
Ушбу оятлар Муҳожир ва Ансорий саҳобаларга ва уларга яхшилик билан эргашганларга мадҳу санони ўз ичига олгандир.
Суннатдан далиллар:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар. Агар сизлардан бирортангиз Уҳуд тоғидек тиллони инфоқ қилса ҳам уларнинг бир муддига ҳам, насийфига ҳам етмайди», деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
2. Ибн Ботта қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини сўкманглар. Уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соатлик мақоми, сизнинг қирқ йиллик амалингиздан яхшидир», деганлар.
Муаллифнинг «Улардан бирортасидан тонмаймиз-воз кечмаймиз» Рофизалар каби» дегани ҳақида. Рофизалар-шийъалар. Уларнинг эътиқоди бўйича, ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолардан тонмагунча аҳли байтга садоқатлари собит бўлмайди. Аҳли суннат ва жамоа эса ҳамма саҳобаларга садоқат изҳор қиладилар.
... «Биз уларнинг ҳаммалари ҳақида яхшилик билан: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга ҳиқд қолдирмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва раҳимдил зотсан», (Ҳашр: 10) деймиз.
Аллоҳ таоло бизнинг қўлларимизни ўз вақтида бўлиб ўтган фитнада асраган. Бас, биз Аллоҳдан тилларимизни ҳам мазкур фитнадан сақлашини сўраймиз». 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

3130 14:00 / 28.08.2021
Сифатларнинг тақсими Аҳли сунна ва жамоанинг халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ва гўзал исмлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни атрофлича ҳамда чуқур давоми...

4659 14:00 / 05.04.2021
Ўлим маълум ва машҳур ҳодиса. Уни ҳамма билади ва соат сайин қайтақайта бу ҳақиқатга гувоҳ бўлиб туради. Ўлимни билмаган, эсга олмаган одам боласи йўқ. Аммо ўлимга давоми...

18808 16:06 / 30.10.2018
иккинчи мақола Иккинчилари .Бизга бир қанча жамоа, жумладан, Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳорун алҚорий хабар берган,, деган. У эса .Бизга Абдуллоҳ алҲусайн ибн давоми...

5655 13:00 / 09.11.2020