1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашди

10:46 / 15.10.2019 2388 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. Бу ҳақда president.uz сайти хабар беради.

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги халқаро ҳамкорлик даражаси тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар замонавий хатар ва таҳдидларга қарши самарали курашиш, муқаддас ислом динининг соф қадриятлари ва чинакам инсонпарварлик мақсадларини халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилиши таъкидланди.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг ислом оламининг бой меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича ташаббусларини ва бу борада қабул қилинаётган чоралар самарали эканини қайд этди.

Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатларимиз ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия давоми...

2074 09:00 / 03.08.2019
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу мактаб бой тарихий меросимизни чуқур давоми...

1060 10:51 / 05.02.2025
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон давоми...

3008 17:22 / 04.10.2021
Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон давоми...

1358 11:51 / 03.09.2024