1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсон ҳаётининг барча босқичлари бир оятда мужассам

14:05 / 08.10.2019 2876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримдаги бир оятни келтирамиз:

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفاً وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ

«Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир» (Рум сураси, 54-оят)

Хўш, бу оятдаги биринчи «заифлик», иккинчи «заифлик», биринчи «қувват», иккинчи «қувват» ва яна охирги «заифлик» сўзлари қандай маъноларни англатади?

Шу ўринда Қуръони Карим лафзларига алоқадор бир қоидани келтирсак: «Гапда бир сўз накра (ноаниқ) ҳолатда бир неча бор такрорланса, ҳар бири бошқа-бошқа маъноларни ифода этади».

Демак, юқоридаги оятда заифлик маъносини билдирувчи (ضَعْفٍ) калимаси накра (ноаниқ) ҳолатда уч бор такрор келган. Ҳар бир «заифлик» калимаси бошқа-бошқа заифликдир.

Биринчи заифлик – инсоннинг она қорнидаги ҳомилалик пайтидир.

Иккинчи заифлик – инсоннинг гўдаклик даври бўлиб, бу пайтда чақалоқ онасини эмади, яқинларининг ёрдамига муҳтож бўлади, таом ейиш, ҳожатга бориш ва ҳоказоларни уларнинг ёрдамисиз бажара олмайди.

Учинчи заифлик – инсоннинг кексалик давридир. Бу пайтда одамнинг белидан, бутун тана аъзоларидан қувват кетиб, заиф ҳолда бўлади. Шунингдек, унинг хотираси ҳам, кўз нурлари ҳам, юриши ва хатти-ҳаракатлари ҳам заиф бўлади.

Мазкур оятда қувват ( قُوَّةً) калимаси ҳам икки марта келган. Булар ҳам бошқа-бошқа қувват эканини англатади.

Биринчи қувват – Инсоннинг гўдаклик, ёш болалик давридаги қувват. Ҳомила она қорнида заиф бўлади. Туғилиб, онасини эмиб, қувватга тўла бошлагач, кўп ҳаракат қиладиган бўлади.

Иккинчи қувват – инсоннинг вояга етиб, куч-қувватга тўлган давридир. Бу пайтда йигит ва эркакнинг танаси, сезгилари, ҳиммати, ғайрати қувватли бўлиб, орзулари кўп бўлади.

Мазкур оят инсоннинг бутун ҳаётини қисқача шаклда ифода этяпти:

Заифлик: она қорнидаги ҳомилалик даври.

Заифлик: она қучоғидаги эмизикли гўдаклик даври.

Қувват: сутдан чиққан кичик болакайнинг серҳаракат даври.

Қувват: етук, ҳаракатчан ўсмирлик ва ўрта ёшлик даври.

Заифлик: кексалик, қарилик даври.

Ҳа, ҳар биримиз ҳаётимиз давомида ана шу босқичларни босиб ўтяпмиз.

Қаранг, битта оятда инсоннинг бутун ҳаёти қисқа кўринишда батафсил ёритиб бериляпти. Ҳар бир калималар ўз ўрнида, ўз маъносини ифода этяпти, ҳеч қандай номатуносиблик, зиддият йўқ!

Оятнинг умумий кўриниши, назми, услуби, талаффузи, ўқувчининг тилига осонлиги, тингловчининг қулоқларига ёқимли эшитилиши, мазмунига, услубига, ибораларига халал етказадиган нарсаларнинг йўқлиги ва ҳоказо жиҳатлари Қуръон Буюк ва Қудратли Зот томонидан нозил этилган илоҳий калом эканига яққол ва аниқ далиллардандир!

 Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол .Ассалому алайкум Муҳтарам Устоз, сиздан бир нарсанинг хақиқатини сўрамоқчи эдим. Инсоннинг ичига жин кириб олиши мумкинми Яъни инсоннинг ичига кириб, унинг давоми...

8740 07:07 / 01.11.2018
Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар давоми...

2356 18:30 / 06.03.2022
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2631 16:00 / 05.09.2021
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, давоми...

2588 13:05 / 21.11.2019