1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш

11:17 / 06.10.2019 3194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон савдогар ўзининг ҳамкасблари билан яхши алоқада бўлади. 

Бу ҳам тижорат одобларининг энг муҳимларидан биридир. Мусулмон савдогар бошқа савдогарлар билан доимо яхши алоқада бўлади. Бир савдо моли ўзида йўқ бўлса, харидорларни шундай моли бор савдогарларга йўллаб қўяди. Асл савдогар ҳамкасбларининг муваффақиятидан хурсанд, уларнинг ташвишига эса шерик бўлади. Бошқа савдогарларга келган фойдадан ўзига фойда келгандек мамнун бўлади.

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир. 

«Золим харидор» сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. Харидорнинг ҳаром ва гуноҳ ишлар учун нарса сотиб олиши маълум бўлса, билатуриб унга мол сотган савдогар гуноҳкор бўлади. Мусулмон савдогар халққа, элга, ватанга зарар келтирадиган нарсаларини ўзи ҳам қилмаслиги ва ўзганинг қилишига ёрдамчи ҳам бўлмаслиги керак.

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири харидор билан гўзал муомалада бўлишдир. 

Бунга харидорни яхши сўз ва муомала билан кутиб олиш, уларга ширинсухан бўлиш, нархини келишишда бағрикенг, ҳимматли бўлиш, баҳони талаб қилишда ҳам одобли бўлиш кабилар киради. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Бундай пайтда мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки сахийлик, очиқлик, баҳосидан бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ

«Агар ночор бўлса, бойи­гунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир» (280-оят).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ رَجُلًا سَمْحًا، إِذَا بَاعَ، وَإِذَا اشْتَرَى، وَإِذَا اقْتَضَى». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّوَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

 

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
ШУФЪА.Шуфъа, луғатда, қўшиш маъносини англатади. Шариатда эса эски шерикка шериклик нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишини, англатади. Яхшироқ тушуниб давоми...

5001 05:00 / 17.02.2017
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом зоҳир бўлган пайтда инсоният жаҳолат ботқоғига ботган ҳолда эди. Деярли инсон ҳаётининг ҳамма соҳалари йўлдан чиққан эди. давоми...

7915 05:00 / 17.02.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у Зот .Қачон давоми...

4400 05:00 / 17.02.2017
Ҳар бир жамият ва тузумнинг бойлик ҳақида ўз қараши ва тушунчаси бўлади. Аммо, динимиз Исломда бойликка муносабат қандай Шу ва шунга ўхшаш саволларга қуйида давоми...

10712 18:57 / 19.05.2018