1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (53-дарс). Мавсуъатул фиқҳил Исламий

16:45 / 03.10.2019 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1961 йилда Миср Араб Жумҳуриятидаги Вақф вазирлиги томонидан чиқарилиши бошланган жамоавий муаллифлар асари «Мавсуъатул фиқҳил Исламий» деб аталди. Унинг «алиф» ҳарфининг ўзига бағишланган жузлари ўн бештадан ортиб кетган. Бу асар «Жамол Абдунносир мавсуъаси» ҳам дейилади. Унда иложи борича кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қилинган. Аммо бу асар бошланғич қисмидаёқ тўхтаб қолган.

Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара.

Бу асар якка шахснинг амали бўлиб, уни Кувайт дорилфунуни шариат куллияси устози, доктор Муҳаммад Раввос Қалъачи ёзган. «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара»ни таржима қиладиган бўлсак, «осонлаштирилган фиқҳ энциклопедияси» деган маъно чиқади.

«Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара»нинг муаллифи муқаддимада жумладан, қуйидагиларни ёзади:

«...Бугунги кунда одамларнинг ҳолини ўйлаб кўрган киши уларнинг диндаги саволлари асосан нима ­ҳарому ­ нима ҳалол нимани қилиш мумкину, нимани қилиб бўлмаслиги ҳақида эканини кўради. Мазкур саволларга жавоб бериш мутахассис уламолар учун қийин эмас. Аммо уларнинг жавоблари тарқоқ ва уларни жамлаш қийин, тўлиқ эмас, уларни тўлдириш қийин. Баъзи ҳолатларда мазкур жавоблар ҳужжат ва далилсиз бўлиши ҳам мумкин. Сўровчиларни қониқтирмайди ва илм ҳамда маърифатларини зиёда қила олмайди.

Агар ўша саволларнинг эгалари ўзлари мустақил равишда китоб ўқиб, илм олиш ва маърифий савияларини орттиришга ҳаракат қилсалар, керакли китобни топа олмасликлари турган гап...»

Юқорида зикр қилинган ва қилинмаган сабабларга кўра, муаллиф «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара»ни ёзишга қарор қилган. У бу китобини шаръий илмларга мутахассис бўлмаганлар учун мўлжаллаган ва қуйидаги услубни қўллаган:

Барча фиқҳий мавзуларни қамраб олишга ҳаракат қилиш.

Мавзуларни алифбо тартиби бўйича келтириш.

Бир мавзуга оид маълумотларни ўқувчига осон тартиб ила тақдим қилиш.

Маълумотларни ўқувчига тушунарли ва осон тил билан баён қилиш.

Фақиҳлар ихтилоф қилган масалаларда фақат тўғри деб ҳисоблаган қавлни олиш.

Янги пайдо бўлган масалалар бўйича замондош уламоларнинг ижтиҳодларини тақдим қилиш.

Манбаларни зикр қилиш ва ҳоказо.

Муаллиф фиқҳий масалаларни ёритишда тиб, кимё, доришунослик ва бошқа илмлар бўйича мутахассислардан ёрдам олганини ҳам эслатади ва бу борада ёрдам берганларнинг исмларини зикр қилиб, уларга ўз ташаккурини билдиради.

«Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара» икки жуздан иборат бўлиб, ҳар жузи минг саҳифа атрофида.

«Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя ал-муяссара»нинг биринчи нашри 2000 йили «Нафоис» нашриёти томонидан амалга оширилган.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўрт фиқҳий мазҳабнинг истинбот қилган ҳукмларини далилсиз келтирган китобга Абдурраҳмон Жазирийнинг .Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа, асари мисол бўла давоми...

7814 12:30 / 10.04.2019
. . . . . . . . . . . Эътикоф суннати муаккададир. У рўзадорнинг эътикоф нияти ила жамоат масжидида қолишидир. Унинг давоми...

844 19:00 / 18 сентябрь
биринчи мақола.Бобо, дейилганда отанинг отаси ва катта отаси тушунилади. .Момо, дейилганда эса отанинг онаси, онанинг онаси ва уларнинг оналари тушунилади. давоми...

3294 10:30 / 09.12.2019
иккинчи мақола . ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зинҳор аёл эркакка, аъробий муҳожирга ва фожир давоми...

4522 19:00 / 04.08.2022