1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир

20:05 / 30.09.2019 2348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ

Ва улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар. (Мулк сураси,  (Мулк сураси, 25-оят).

Айт: «Албатта, илм фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос». (Мулк сураси,  (Мулк, сураси, 26-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг бошқа таълимотлари қатори, вақти келиб, қиёмат қоим бўлиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳар ким бу дунёда қилган амалига яраша жазо олиши ва мукофотланиши ҳақида ҳам гапирар эдилар. Шунда Макка мушриклари: «Сен ваъда қилаётган қиёмат қачон бўлади?» – деб сўрашган. Бу савол ишонмасликдан келиб чиққан эди. Қуръони Карим қиёмат қачон бўлишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билишини, ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам билмасликларини, у зот фақат огоҳлантирувчи эканликларини таъкидламоқда.

Ислом таълимотидан бехабарлар эса қиёмат ҳақида турли асоссиз миш-мишлар тарқатиб, кишилар орасида саросима пайдо бўлишига сабаб бўлмоқдалар.

Келгуси оятда қиёматда бўладиган баъзи ҳолатлар зикр қилинган.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

«Мулк» Бас, у(азоб)ни яқиндан кўрганларида, куфр келтирганларнинг юзлари қораядир. Ва уларга: «Сўраган нарсангиз шу бўлур», – дейилур. (Мулк сураси, 27-оят).

Яъни қиёмат қоим бўлиб, азобнинг яқинлигини кўрганда, қўрққанларидан кофирларнинг юзлари қорайиб кетади. Шунда уларга: «Ёруғ дунёда ишонмасдан, «Қачон бўлади?» деб сўраб-суриштириб юрганингиз қиёмат мана шу бўлади», – дейилади.

Мушриклар Набий алайҳиссалом ва мўминлардан қутулиш мақсадида: «Булар ўлса эди, қутулардик», – деганларида, Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилган:

«Эй Пайғамбар, сен уларга

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ

«Мулк» Айт: «Айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бўлганларни ҳалок қилса ёки раҳм қилса, кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қоладир?!» (Мулк сураси, 28-оят).

Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мўминларга ўлим тилаяптилар. Аллоҳ таоло уларни ё ҳалок қилар, ёки раҳм қилар. Лекин мушриклар ўзларини ўйламайдиларми? Ахир улар жар ёқасида туришибди-ку! Аллоҳ таолонинг азобидан уларни ким қутқариб қолади?

ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Мулк» Айт: «У Роҳмандир, биз Унга иймон келтирдик ва Унгагина таваккул қилдик. Бас, ким очиқ-ойдин залолатда эканини тезда билурсизлар». (Мулк сураси, 29-оят).

Яъни Аллоҳ таоло Ўзининг Роҳман сифати билан бизга раҳм қилади, чунки биз Унга иймон келтирганмиз ва ишларимизда таваккул қилганмиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи ким нотўғри йўлда юрганини ҳам аниқ билади ва бундан огоҳ ҳам қилади.

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ

«Мулк» Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур?» (Мулк сураси, 30-оят).

Аллоҳ таоло кофирларга Ўзининг фазлини эслатиб қўймоқда. Сув ҳар қадамда учрайдиган улуғ бир неъмат – ҳаёт манбаи. Усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Биз эса бу неъматнинг қадрини билмаймиз, шукрини қилмаймиз. Оятда зикр қилинганидек, Аллоҳ таоло сувни ерга сингдириб юборса, нима бўлади? Ҳамма нарса ҳалок бўлади. Айниқса, ҳозирги пайтда сувнинг камайиши оқибатида ҳосил бўлаётган муаммолар кўпайиб бораётган бир даврда бу ҳақиқатни тўғри тушунмоқ лозим. Мазкур оят нозил бўлганда, мушрикларнинг раҳбарларидан бири «Чўқмор билан келтиради», – деган экан. Шу заҳоти Аллоҳ таоло унинг кўзининг сувини кетказиб, кўр қилиб қўйган экан.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қиладиларки: «Албатта, Аллоҳнинг Китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак сурасидир».

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, тунги намозда Мулк сурасини ўқирди», – дейдилар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан Мулк сурасини ўқирди», – дейди», – дейилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: «Мулк сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим».

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ мўмин бандаларига доимо меҳрибондир. Шунинг учун ҳам улардан беодоблик, исён содир бўлса ҳам Сўнгра ғамдан кейин давоми...

5251 17:00 / 25.01.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Агар куфр келтирганларга итоат қилсангиз, орқангизга қайтарурлар. Бас, зиён давоми...

2874 19:00 / 18.01.2022
Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан давоми...

2278 17:00 / 11.01.2022
.Исро, сураси Маккада нозил бўлган, 111 оятдан иборат. Сураи кариманинг .Исро, деган номи унинг биринчи оятидаги .Асро, .кечаси юргизди, сўзидан олинган. Араб тилида давоми...

875 19:00 / 05.12.2023