1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Аллоҳнинг гўзал исмлари

08:47 / 04.10.2019 53899 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳи роҳманир роҳим. Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.

Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: Улар:

1)  Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4)  ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6)  ас-Салом. 7)  ал-Мўмин. 8)  ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10)  ал-Жаббор. 11)  ал-Мутакаббир. 12)  ал-Холиқ. 13)  ал-Бориъ. 14)  ал-Мусаввир. 15)  ал-Ғаффор. 16)  ал-Қаҳҳор. 17)  ал-Ваҳҳоб. 18)   ар-Раззоқ. 19)  ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24)  ар-Рофеъ. 25)  ал-Муъизз. 26)  ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36)  аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42)  ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49)  ал-Мажийд. 50)  ал-Боъис. 51)  аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53)  ал-Вакийл. 54)  ал-Қавий. 55)  ал-Матийн. 56)  ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61)  ал-Муҳйи. 62)  ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70)  ал-Муқтадир. 71)  ал-Муқаддим. 72)  ал-Муаххир. 73)  ал-Аввал. 74)  ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.

Ҳадисда: "Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, ким уни санаса жаннатга киради", деб айтилган. "Санаса" деган сўзни "ўқиса" ёки "ёдласа" деган маънода экан деб тушунмагин. "Санаса", деган сўзни "ундаги маънодан насибадор", деб тушунгин. Аллоҳ таолонинг ҳар бир гўзал исмларида мўминнинг насибаси бордир. Агар сенда ўша исмдан насиба бўлмаса, гўёки бу исмларни санамаган бўласан. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳнинг ахлоқи билан хулқланинглар", деб айтганлар.

Аллоҳ таолонинг исмлари

1. Аллоҳ.

Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган Зот маъносини англатади. «Илоҳ» сўзига алиф ва лом ҳарфлари киритилиб, «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамза ҳарфининг ҳаракати таъриф «лам» ҳарфига нақл қилиниб, бир жинслик икки ҳарф идғом қилинган ва «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган. «Аллоҳ» лафзи яккаю ягона ҳақ маъбудга исм бўлиб қолган. Бу исм У Зотдан бошқага ишлатилмаган. Маълумки, асмои ҳуснанинг барчаси Аллоҳнинг сифатларига далолат қилади, аммо биргина Аллоҳ лафзи Унинг Зотига далолат қилади ва шу тариқа У Зотнинг барча исмларини ифода қилаверади. Масалан, «Ё Аллоҳ» десангиз, «Ё Роҳим, ё Роҳман, ё Ғаний, ё Қовий, ё Қодир, ё Латиф» деган маъноларга далолат қилаверади. «Аллоҳ» сўзи Буюк Зот учун исм бўлиб, Аллоҳнинг барча исмлари ана шу Аллоҳ калимасида жамлангандир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси тавҳид, Ислом, иймон ва эҳсон маъноларининг барчасини ўзида жамлаган калимадир. Бу калима Исломнинг шиоридир. Зеро, диннинг пойдевори ушбу калималар устига бино қилингандир. Барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг рисолати ҳам, асмои ҳуснанинг барчаси ҳам ушбу калимада жамланган.

Ушбу калимада маърифат ва тавҳидга ишора бордир. Маълумки, илмнинг ниҳояси тавҳид, амалнинг ниҳояси эса тақводир. Аллоҳни якка деб билиб, У Зотга тақво қилсанг, барча ишнинг тизгинини ушлаган бўласан.

Зикрларнинг энг афзали ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасидир.


(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси).

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
quotАгар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидирquot Бақара сураси, 184оят.Бир саҳролик арабдан quotБундай цу кунда қандай қилиб рўза тутмоқдасанquot Деб сўралганида, давоми...

3812 19:08 / 01.06.2017
Сенга осийлик қилсам ҳам, айбимни яширдинг.Сени унутсам ҳам, мени эсладинг.Сенга ғазаб қилсам ҳам, раҳм қилдинг.Эй айбу нуқсонлардан пок Зот Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мен золимлардан бўлиб қолдим

3071 23:50 / 27.02.2018
Бахтсаодат ўз уйингда, уни бировларнинг боғидан қидириб юрма

3973 09:25 / 27.08.2017
Имом Мусоҳибий шундай деган .Неъматлар бир меҳмон, уларни иззатикром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззатикром қилиш эса сабр билан давоми...

2024 10:50 / 23.11.2024
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021