1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Масжидун-Набий

11:30 / 23.09.2019 3912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг иккинчи мўътабар масжиди «Масжидун-Набий» (Пайғамбар масжиди) Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бўлмиш икки етим боладан ўн динорга сотиб олиб, унинг қурилишида ўзлари ҳам иштирок этганлар. Масжид кейинчалик ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумо ҳамда кейинги халифа-подшоҳлар томонидан бир неча бор таъмирланиб кенгайтирилган. Охиргиси таъмирда унинг умумий саҳни яна 235 минг кв метрга кенгайди ва ҳозирда унда бир вақтнинг ўзида бир миллиондан ортиқ намозхон ибодат қилиши мумкин.

Масжиднинг бир юз беш метрли иккита, етмиш беш метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27 та томи, 400 дан ортиқ устуни, 6800 та қандили бор. Масжид ичида Пайғамбар алайҳиссалом, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобларнинг қабри жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом масжидлари Арабистон ярим оролидаги биринчи электрлаштирилган ибодатхонадир. Усмонли халифалар замонида – 1910 йили Масжидун-Набийга электр тортиб келинди. Шундан ўн йил кейингина Масжидул-Ҳаром электрлаштирилди. Ушбу масжидда Ер юзидаги энг табаррук жой – Равзаи шариф, яъни «жаннат боғчаларидан бири» деб шарафланган муборак мақом жойлашган. Бу мақом шарқ томондан Пайғамбар алайҳиссаломнинг суюкли завжалари Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужрасини ва ғарб томондан меҳроб деворини ўз ичига олади.

Масжид ҳозиргача тўққиз марта қайта таъмирланган ва кенгайтирилган. Аббосийлар даврида масжид ёнғин туфайли катта талафот кўрди ва айрим шифтлари қулаб тушди. Бир йил ичида у қайта таъмирдан чиқарилди. Кейинроқ у яна ёнғиндан катта зарар кўрди. Шунда масжидни султон Қайтбой асл ҳолига келтирди. Ҳозирги пайтда умумий майдони 56 та футбол майдонига тенг келадиган масжидда таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари бошлаб юборилган.

«Hilol» журнали, 2-сонидан олинди

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади Бир куни хожамга Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансизrdquo дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб давоми...

2933 08:30 / 16.12.2018
Бир подшоҳнинг жангда ишлатадиган ҳарбий сирлари душманга маълум бўлиб қолиб, ўйлаган режаси барбод бўлибди. Шунда подшоҳ маслаҳатчиларидан бирига .Энди ҳарбий давоми...

3851 09:06 / 05.10.2020
Али розияллоҳу анҳу дедилар.Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз, деб сўради..Агар давоми...

3528 16:00 / 11.08.2021
Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан топганлари хусусида ажиб ҳикояШайх раҳматуллоҳи алайҳ .Саҳифалар, давоми...

3757 15:00 / 26.01.2021
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021