1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Хайр-эҳсон қилиб туриш

19:41 / 21.09.2019 3133 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайр-эҳсон қилиб туришдир.

عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي غَرْزَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كُنَّا فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ ﷺ نُسَمَّى السَّمَاسِرَةَ، فَمَرَّ بِنَا النَّبِيُّ ﷺ، فَسَمَّانَا بِاسْمٍ هُوَ أَحْسَنُ مِنْهُ، فَقَالَ: «يَا مَعْشَرَ التُّجَّارِ، إِنَّ الْبَيْعَ يَحْضُرُهُ اللَّغْوُ وَالْحَلِفُ، فَشُوبُوهُ بِالصَّدَقَةِ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Қайс ибн Абу Ғарза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида даллол деб номланар эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимиздан ўтдилар ва бизларни ундан яхшироқ исм билан номладилар: «Эй тожирлар жамоаси! Албатта, савдода беҳуда нарса ва қасам ҳозир бўлади. Бас, уни садақа ила аралаштиринглар», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Тожирлар иш давомида билиб-билмай турли беҳуда гап-сўзларни айтиб ёки ишларни қилиб қўйишлари, ҳатто қасам ичишлари ҳам мумкин. Шунинг учун улар тез-тез садақа бериб туришлари, яъни бу ишларини ювиб туришлари керак.

Яхшилаб эслаб қолиш керакки, мазкур садақа фақатгина беҳуда гап-сўз ва қасамлар эътиборидан, холос. Тожирнинг қилган садақаси унинг алдамчилигини, ҳаромхўрлигини ювиб юбормайди. Бу ҳақиқатни ҳар бир тожир яхши англаб етмоғи зарур.

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар миржалларга ўхшатиб бинолар қилмагунча қиёмат қойим бўлмайди,, давоми...

4041 05:00 / 17.02.2017
Худога шукр, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

3565 05:00 / 17.02.2017
Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз Мадина аҳли ичида энг экинзори кўп кишилар эдик. Биздан биримиз ерини кирага берса .Бу қитъа меники, буниси сеники,, давоми...

3640 05:00 / 17.02.2017
Бировга ўтказиш деганда, қарздор ўзида ҳақи бор кишига, фалончиниг мендан қарзи бор, сен мендаги ҳақингни ўшандан ол, дейишдир.Кафиллик, маълум нарса, биров давоми...

3705 05:00 / 17.02.2017