1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳазрати Оминанинг вафотлари

19:35 / 19.09.2019 6925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳижратдан аввалги 47 йил; милодий 577 йил)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга кирганларида, оналари у зотни Ясрибга (Мадинага) олиб бордилар. Она-бола бирини ёш бева, бирини туғилмасдан туриб, етим ҳолида ташлаб кетган маҳбублари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг қабрини зиёрат қилиш учун борган эдилар. Уларнинг бири висолига тўймаган эрини, бирлари дийдорини кўрмаган падарини зиёрат қилганларидан сўнг яна Макка сари йўлга чиқдилар.

Йўлда, Абво номли қишлоққа етганларида Омина ҳам вафот топдилар. Оналарининг қоринларида эканларида оталаридан ажраган Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшда оналаридан ҳам ажраб, ҳақиқий етим бўлиб қолдилар.

Бу ҳам Аллоҳ таолонинг келажак пайғамбар камолоти учун кўрган ҳикматли чораси бўлса, ажаб эмас.

Ғурбатда онасидан ажраб қолган болани бобоси Абдулмутталиб ва энагаси Умму Айман Маккага олиб келдилар.

Қурайш қабиласи, Бану Ҳошим уруғининг раиси Абдулмутталиб ўзининг етим қолган набирасига ниҳоятда меҳрибон эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи билан олиб юрар, Каъбанинг соясида ўзи учун тўшалган кўрпачага ўтирғизарди. Шу тариқа икки йил ўтди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшга тўлдилар. Энди эсини таниб, бирор нарсани ўрганиш пайти келганда, Абдулмутталиб ҳам вафот этди. Етимлик дарди яна янгиланди.

Аммо уламоларимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда ўсишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати деб қарайдилар. Агар у зот етим ҳолда ўсмаганларида, пайғамбарлик келганида душманлар «Ота-онасидан ёки бобосидан ўрганиб олган нарсаларни айтиб, «Мен пайғамбарман» демоқда», дейишлари ҳам мумкин эди. Етим ўсган кишининг олиймақом таълимотларни келтириши эса ўша таълимотлар Аллоҳ таолодан эканига далолат қилади.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳуд алайҳиссаломнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари у зотнинг катта боболари Од номи билан аталади.Од қавми боида ndash давоми...

2661 10:10 / 25.05.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5650 05:00 / 07.03.2017
Бани Ҳашиш қабиласининг раисларидан бири қўшнисининг ерини эгаллаб олади. Улар қозига шикоят қилиб боришади. Қози имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ эди. Шавконий давоми...

3751 17:00 / 12.04.2022
Изоҳ Ислом тарихига умавийлардан кейин қадам қўйган сулола номи .Аббосийлар, деб аталади. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб давоми...

2916 11:00 / 06.08.2021
Аудиолар

223769 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

142689 14:35 / 11.08.2021