1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (51-дарс). Тарихут-ташрийъил Исламий

15:40 / 19.09.2019 2538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихут-ташрийъил Исламий — бу сарлавҳанинг таржимаси «Исломий қонунчилик тарихи» бўлади. Қадимги уламоларимиз бу мавзуда баъзи китоблари ичида қисқача сўз юритиб кетган бўлсалар ҳам, ҳозирги уламоларимиздан баъзилари алоҳида китоблар ёзишни йўлга қўйдилар. Худди шу сарлавҳада олий шаръий ўқув юртларида дарслар пайдо бўлди ва китоблар ҳам ёзилди.

Бундай китобларга Субкий, Муҳаммад Али Сойис ва Барбарий каби уламоларнинг асарлари мисол бўла олади.

Ушбу сатрларда эса Мисрнинг Маориф вазирлиги тафтишчиси ва Миср дорилфунуни Ислом тарихи мударриси Муҳаммад Ҳузорийбекнинг «Тарихут-ташрийъил исламий» китоби ҳақида намуна тариқасида сўз юритамиз.

Муаллиф китоб муқаддимасида жумладан, қуйидагиларни ёзади:

«...Нафсни Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набийлик ила мушарраф қилганидан бошлаб ҳозиргача бўлган даврда фиқҳ босиб ўтган йўлни намойиш қилишга қаратдим. Бас, унинг олти даврга тақсимланганини кўрдим. Ҳар бир даврнинг мусулмонларнинг ижтимоий ҳолатига мос ҳолати бор. Ўша ҳолатнинг уларнинг бизга етиб келган ижтиҳодлари ва фатволарига таъсири катта бўлгани маълум бўлди.

Мазкур даврлар қуйидагилардан иборат:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётликларидаги қонунчилик. Бу давр ҳар бир фақиҳ унга суянишини таъкидлаган асл давр ҳисобланади.

– Катта саҳобалар давридаги қонунчилик. Бу давр рошид халифалар розияллоҳу анҳумнинг даври тугаши ила тамом бўлади.

– Кичик саҳобалар ва улардан таълим олган тобеъинлар даври. Бу давр ҳижрий биринчи асрнинг тугаши ёки ундан бироз кейинги давр билан тамом бўлади.

– Фиқҳ алоҳида бир илмга айланган давр. Бу даврда диний ишларнинг жиловини қўлига олган улуғ фақиҳлар етишиб чиққан. Шунингдек, уларнинг фикрларини мустақил ҳолда баён қиладиган шогирдлари чиққан даврдир. У ҳижрий учинчи асрнинг тугаши ила тамом бўлади.

– Фиқҳий масалалар умматдан олинган саволларни таҳқиқ қилишда жадалга (мунозара йўлига) ўтилган давр қонунчилиги. Бу даврда катта китоблар ёзилган ва кўплаб масалалар ечилган. Бу давр Аббосийлар давлатининг тугаши ва мўғул-татарларнинг Ислом мамлакатларига бостириб киришидан бироз кейинги давр билан ниҳоясига етади.

– Фақат тақлид қилиш даври. Бу давр олдингиси тугашидан ҳозиргача давом этмоқда.

Китобимда ушбу тартибга риоя қилишни маъқул кўрдим...»

Муҳаммад Ҳузорийбек «Тарихут-ташриъил Исламий» китобида ҳар бир даврдаги сиёсий-ижтимоий ҳолатни баён қилганидан сўнг ўша даврдаги фиқҳий ҳолатни, масалаларни ечишда суянилган манба ва услубларни ҳамда кенг тарқалган масалалардан баъзи намуналарни келтирган. Шунингдек, ҳар даврнинг машҳур фақиҳлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтган.

Умуман олганда, фиқҳнинг тарихини тартиб билан баён қилиб беришга ҳаракат қилган.

Китобнинг биринчи нашри «Қалам» нашриёти томонидан 1983 йили амалга оширилган.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳий ихтилофлар бўлган ва ўзаро ҳамкорлик борасидаги ихтилофлигича қолаверадиЭнди, бизга берилган саволга жавоб беришлик учун тайёрлашимиз керак деб билган давоми...

3751 05:00 / 19.01.2017
Кўпгина саҳобалар Куфага келиб яшашган. Уларнинг ичида илм билан машҳурларидан Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бўлган.1. Али ибн Абу Толиб давоми...

7338 11:59 / 05.12.2018
. .Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги давоми...

3334 15:05 / 21.07.2020
Радд бир, икки ва уч синфга воқеъ бўлади. Ундан кўп бўлмайди.Радд қилинадиган улушлар тўртта икки, уч, тўрт ва беш.Радд масаласида мерос радд қилинмайдиган кишилар давоми...

2484 19:20 / 01.06.2020