1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

59-боб. Қўшниларнинг яқинроғидан, cўнг ундан кейингисидан...

19:29 / 12.09.2019 1905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْحَسَنِ؛ أَنَّهُ سُئِلَ عَنِ الْجَارِ، فَقَالَ: أَرْبَعِينَ دَارًا أَمَامَهُ، وَأَرْبَعِينَ خَلْفَهُ، وَأَرْبَعِينَ عَنْ يَمِينِهِ، وَأَرْبَعِينَ عَنْ يَسَارِهِ.

Ҳасандан ривоят қилинади:

«Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у: «Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта», деди».

Шарҳ: Шариат нуқтаи назаридан, ўнг томондан, чап томондан, олд томондан ва орқа томондан қирқта хонадон қўшни ҳисобланар экан ва уларда қўшнилик ҳаққи бўлар экан.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: وَلَا يَبْدَأُ بِجَارِهِ الْأَقْصَى قَبْلَ الْأَدْنَى، وَلَكِنْ يَبْدَأُ بِالْأَدْنَى قَبْلَ الْأَقْصَى.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Яқин қўшнини қўйиб, узоқ қўшнисидан бошламайди. Аксинча, узоқдан олдин яқиндан бошлайди».

Шарҳ: Бир киши қўшниларига бирор нарса ҳадя қилмоқчи бўлса, яқин қўшнисини қўйиб, узоқдаги қўшнисидан бошламаслиги керак экан. Аксинча, ҳадя беришни яқин қўшнидан бошлаб, кейин узоқроқдаги қўшниларига бериши мумкин экан. Ҳадя, совға-салом каби олди-бердиларни яқинроқдаги қўшнилардан бошлаб, узоқдагиларга қараб кетилади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Мадинадан Маккага қасд қилиб чиқди. У туяга миниб олган, ёнида эшаги ҳам бор эди. Туядан чарчаганида эшакни миниб дам олар эди. давоми...

4347 11:30 / 24.04.2022
5 ., ., ., .,. 5. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай, дейишди..Онангга,, дедилар..Сўнгра кимга, деди..Онангга,, давоми...

3523 16:42 / 10.10.2018
. , . . ,. Абу Усайддан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Салама қабиласидан бир киши давоми...

2572 16:57 / 18 январь
. ,. Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади .Солиҳа аёл Хавла бинти Ҳаким айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғилларидан бирини давоми...

1665 15:51 / 18 май
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021