1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади

13:40 / 11.09.2019 2209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзингни шубҳага солган нарсани тарк эт, ўзингни шубҳага солмаган нарсани ол!» деган гаплари қоидадир.

Шубҳали нарсага нисбатан муносабат бир неча хил бўлади:

1. Вожиб.

Ўзиники ёки ўзганики экани аниқ бўлмаган молни олмаслик.

2. Мустаҳаб.

Молининг кўпи ҳаром бўладиган одам билан муомала қилмаслик.

3. Макруҳ.

Аллоҳ таоло рухсат берган нарсаларни ва ҳадисларни олмаслик.

Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:

«Уқба ибн Ҳорис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Мен бир хотинга уйланган эдим. Бир қора аёл келиб, мен билан хотинимни эмизганини даъво қилмоқда, у ёлғончи», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар. У ўз гапини у зотга иккинчи бор қайтарди. Шунда у зот:

«Қандай қилиб?! Ахир у (аёл) икковингизни эмизганини даъво қилиб турибди-ку! Уни талоқ қил!» дедилар».

Демак, шубҳа тушганлиги учун шунга буюрдилар.

Лекин шубҳанинг ҳам чегараси бор. Бўлиши қийин нарсаларни ўзига фараз қилиб, ҳар хил хаёллар билан турли шубҳалар қилиш васваса дейилади.

Уламоларимиз бундай васвасага бир қанча мисоллар келтирадилар. «Шу юртда менинг қариндошларим ўтган экан, бу ердан уйлансам, билмай, қариндошимга уйланиб қўймай», деб бутун бошли бир юртдан уйланишни тарк қилиш, очиқ жойдаги сувни нажосат тушган бўлиши мумкин, деб ишлатмаслик, бирор янги кийимни «Менинг қўлимга тушишидан олдин нажосат теккан бўлиши мумкин», деб ювишга ўхшаш ишлар шулар жумласидандир.

Имом Қуртубий: «Бундай ишлар парҳезкорлик эмас, шайтоний васвасадир. Чунки буларда шубҳа маъносидаги ҳеч нарса йўқ. Бундай нарсаларнинг содир бўлиши шариатни билмасликдан келиб чиқади», дейдилар.

Имоми Ҳарамайннинг оталари Имом Абдуллоҳ ибн Юсуф Жувайнийга янги кийимни бўяш, қуритиш вақтида ерга тушиши бор, нажосат тегиши бор, деб, ювиб ташлаб киядиган кишилар зикр қилинди. У кишининг қаттиқ аччиқлари чиқди ва:

«Бу хорижийларнинг тариқатидир! Аллоҳ таоло уларни ноўрин жойда ташвиш қилиш ва эҳтиёт бўладиган жойда бепарво бўлиш балосига учратган. Буни қилувчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, саҳоба ва тобеъинларнинг ишига эътироз қилувчидир. Чунки у зотлар янги кийимни ювмасдан кияр эдилар. Уларнинг асрларидаги кийимнинг ҳоли бизнинг асримиздаги кийимнинг ҳоли каби эди. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кийимларни ювишга амр қилган бўлсалар, махфий қолмас эди», дедилар.

Албатта, бу шаклдаги васвасага берилиш Ислом шариати руҳидан узоқ нарсадир. Лекин муайян шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиш зарур. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифнинг давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор бермоқдалар:

«Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади».

Яъни ҳалоллигида шубҳа бор нарсаларни олиб, еб-ичиб, ишлатиб юрган одам ҳаромга тушиши турган гап. Чунки

«Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап».

«Қўриқхона» деб, Ислом давлати бошлиғи томонидан жиҳодга миниладиган ва давлат мулки ҳисобланадиган ҳайвонларни боқиш учун ажратиб, чегаралаб қўйилган яйловга айтилган. У давлат томонидан қўриқланади. Ким ўша яйловда ўз ҳайвонини боқса, қоидани бузган ҳисобланади ва жазога тортилади.

Табиийки, мазкур қўриқхонага энг яқин жойда ҳайвон боққан одамнинг ҳайвонлари қўриқхонага кириб қолиши ва ундан ўтлаб қўйиши жуда ҳам осон. Чунки жуда яқин жойда турибди, бир ҳаракат билан қўйми, молми ёки бошқа ҳайвонми, қўриқхонадаги ўтдан ейиши ва эгаси жавобгар бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Шубҳали нарсаларга яқин юрадиган одамнинг ҳоли ҳам худди шундай. Хоҳлаган лаҳзада ўзи билмай қолиб, ҳаромни олиб, еб ёки муомалага киритиб қўйиши мумкин.

Оқибатда обрўси тўкилиб, динига путур етиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам динини, обрўсини пок ҳолда сақлаш ниятида бўлган киши шубҳали нарсаларга умуман яқинлашиши керак эмас.

Худди шу маънони яна ҳам кучлироқ таъкидлаш мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бошқа бир мисол келтирадилар:

«Огоҳ бўлинглар! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир».

Ўша қўриқхонада подшоҳнинг ҳайвонларидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг юриши қатъиян ман қилинган. Ушбу қоидани бузган одам эса тегишли жазога тортилган. Подшоҳнинг жазосидан қўрққан одам қўриқхонага ўзи ҳам яқинлашмайди, ҳайвонини ҳам яқинлаштирмайди. Эҳтиёт бўлмаган одам эса подшоҳнинг жазосига тортилиши ҳеч гап эмас.

«Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилганларидир».

Яъни Аллоҳ таолонинг ҳаром қилган нарсалари худди подшоҳнинг қўриқхонасига ўхшайди. Ким ўша ҳаром қилинган нарсаларга яқинлашса, унинг ҳаромга йўлиқиши осонлашади, ҳаром ишни қилган одам эса Унинг жазосига учрайди. Ҳаром ишни қилган одам учун икки дунёда ҳам турли-туман жазолар бордир.

Ҳаром нарсаларни еган, улардан фойдаланган кимса бу дунёда соғлиқлари бузилиши, турли бало-офатларга гирифтор бўлиши ҳамда охиратда унга ўзига яраша оғир жазолар тайин қилиниши муқаррар.

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр ndash ҳамроҳлиги ҳаётимизнинг ҳар бир они учун зарур фазилат.Бало, мусибат, касаллик, офатларга сабр... Раббим, мендан бошқаси йўқмиrdquo демасдан Қуръони каримда давоми...

3726 20:40 / 13.04.2019
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида отаоналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб давоми...

2264 09:05 / 08.07.2019
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

1324 18:23 / 04.05.2020
СаволАссалому алайкум, саволим закот ҳақида. Закотни яқин қариндошга берса бўладими, яъни ака ёки укангизнинг оиласи касал бўлса ва бу қариндошингизнинг давоми...

1911 11:01 / 16.04.2020