1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ

13:31 / 10.09.2019 3853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

بِاسْمِ اللهِ آمَنْتُ بِاللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ، اللهُمَّ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَليْكَ وَبِحَقِّ مَخْرَجِي هَذَا فَإِنِّي لَمْ أَخْرُجْهُ أَشَرًا وَلاَ بَطَرًا وَلاَ رِيَاءً وَلاَ سُمْعَةً خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ أَسْأَلُكَ أَنْ تُعِيذَنِي مِنَ النَّارِ وَتُدْخِلَنِي الجَنَّةَ

«Бисмиллаҳи аманту биллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма биҳаққис соилийна ъалайка ва биҳаққи махрожий ҳаза фаинний лам ахружҳу ашаран ва ла батаран вала рийа`ан ва ла сумъатан, хорожту ибтиғоа марзотика ваттиқоа сахотик, ас`алука ан туъийзаний минан нар ва тудхиланий ал-жаннаҳ».

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга иймон келтирдим. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Эй Раббим, сўровчилар ҳаққи ва чиқувчилар ҳаққи, мен такаббурлик, куфроналик, риёкорлик ёки овоза бўлиш учун чиққаним йўқ. Бу чиқишимдан мақсад Розилигингни талаб қилиш, ғазабингдан қўрқиш, дўзахдан паноҳ тилаб, жаннатга киришни сўрашдир).

Ибн Сунний бу ҳадисни заиф деганлар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

 

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳорат қилиб бўлиб .Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла давоми...

5542 08:50 / 20.01.2019
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

4462 12:00 / 31.05.2022
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир мажлисда ўтириб, ҳар хил гапларни давоми...

837 06:00 / 13 октябрь
Имом Насаий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади .Бир куни ёмғир ва зулматда қолиб, Расулуллоҳ давоми...

3307 04:00 / 16.08.2022
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021