1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонга эҳтиром (иккинчи мақола)

13:40 / 06.09.2019 2254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастурлари саналмиш Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлаши лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради:

  • 1. Қуръон ўқиганда ҳар хил сурадан оятларни танлаб ўқимасдан, мусҳафи шарифда берилган тартиб бўйича ўқимоқ.
  • Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни ҳар-ҳар сурадан оятларни териб ўқиётганига шоҳид бўлдилар ва у кишига ҳар сурани тартиб билан бутун ўқишини амр қилдилар. Ибн Абу Шайба ривояти.
  • 2. Мусҳафи шарифни очиқ ҳолида қолдирмаслик;
  • 3. Мусҳафи шарифнинг устига бошқа китобларни қўймаслик;
  • 4. Ўқиганда мусҳафни қўлида ушлаб баландроқ кўтармоқ, ёки бирор баландроқ лавҳ устига қўйиб ўқимоқ, ерга қўймаслик;
  • 5. Қуръон оятларини тахтага ёзиб ўқувчилар уни ўчириш лозим бўлганда туфук билан ўчирмаслиги, балки сув билан ўчирмоқлик;
  • 6. Мусҳафни сув билан ювиш лозим бўлиб қолса, ғусоласини (мусҳафни ювилган сув) нажосатхонага ва оёқ билан босиладиган ерларга оқизмаслик.
  • Салафи солиҳлар мусҳаф ғусоласини шифо ниятида истеъмол қилар эканлар. Имом Қуртубий.
  • 7. Мусҳафи эскириб кетганда унинг саҳифаларини йиртиб бошқа китобларга муқова сифатида ишлатмаслик;
  • 8. Лоақал бир кунда бир марта бўлса ҳам мусҳафга қарамоқ.
  • Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу айтар экан: «Мен ҳар куни Раббимнинг китобига қарайман. Бирор кунни мусҳафга қарамасдан ўтказиб юборишга Раббимдан уяламан».
  • 9. Қуръондан кўз ҳаққини ҳар куни адо қилмоқ.
  • Мусҳафга қараб ўқиганда кўз билан қулоқ ўз ҳаққини олишда шерик бўлади. Абу саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кўзларингизни ибодатдаги ҳаққини адо этинглар!». Саҳобалар сўради: Эй Аллоҳнинг Расули, кўзнинг ибодатдаги ҳаққи нима? Ул зот жавоб бердилар: «Мусҳафга қарамоқ, оятларида тафаккур қилмоқ ва ажоиботларига эътибор қаратмоқ!». Байҳақий ривоят қилган.
  • Макҳул раҳимаҳуллоҳ Уббода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматларим ибодатининг афзали Қуръонни қараб ўқимоқдир!» Байҳақий ривояти.
  • 10. Аллоҳнинг каломини ўзининг каломи ўрнида қўлламаслик.
  • Масалан «Енглар ичинглар, исроф қилманглар» мазмунидаги оятни меҳмонларга қарата ўз каломи сифатида қўлламаслик керак. Бу Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Иброҳим ан-Нахаъий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг каломини ўз гапи ўрнида ишлатганларни жуда қаттиқ ёмон кўрар эканлар. Қуртубий.

(Давоми бор).

Авазбек Мўминов

Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид мақолалар
Тарбиянинг иккинчи қисми болага таълим беришдир..Таълим, арабча .аллама, феълидан олинган масдар бўлиб, бир нарсанинг ҳақиқатини батафсил ва яхшилаб билдириш давоми...

2714 08:30 / 29.12.2018
Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Масъуд давоми...

3932 15:00 / 24.11.2020
Ўтказилган сўнгги тадқиқотлар орқали дунёда энг хатарли саналган ҳашаротнинг аҳамияти ошкор бўлди. Эҳтимол сиз дунёнинг энг хатарли ҳашароти шу миттигина жонзот давоми...

3793 17:02 / 20.11.2020
Мен чўл кемасиман. Чўлдан ҳеч бир қийинчиликсиз ва ташна бўлмай юриб ўтаман. Узоқ масофаларни ҳам малол келмасдан босиб ўтишга қодирман.Мен Маккада яшардим. Ўша давоми...

4208 11:00 / 29.11.2020
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021