1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Агар ёлғончи бўлсанг, жазолаймиз

15:30 / 05.09.2019 1960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усайр ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Умарга Ямандан мадад кучлари келса:

«Ичингизда Увайс ибн Омир борми?» деб сўрар эди. Охири у Увайсни топди ва:

«Сен Увайс ибн Омирмисан?» деди.

«Ҳа», деди.

«Муроддан, кейин Қаранданмисан?» деди.

«Ҳа», деди.

«Сенда песлик бўлиб, ундан тузалгансан-у, фақат бир дирҳамча жой қолганми?» деди.

«Ҳа», деди.

«Волиданг бор-а?» деди.

«Ҳа», деди.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларга Яман аҳли мадад кучлари ичида Увайс ибн Омир келади. У Муроддан, кейин Қарандандир. Унда песлик бор эди. Ундан тузалган-у, фақат бир дирҳамча жой қолган. Унинг волидаси бор. Унга яхшилик қилади. У агар Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини бажо қилади. Агар ундан сенга истиғфор айтишини сўрай билсанг, ундан истиғфор айтишини сўра», деганларини эшитган эдим. Менга истиғфор айт», деди.

Бас, у истиғфор айтди. Умар унга:

«Қаерга боришни истайсан?» деди.

«Куфага», деди.

«У ернинг омилига сенга яхшиликда бўлишлари учун мактуб ёзиб берайми?» деди.

«Заифҳол одамлар ичида бўлмоғим мен учун маҳбубдир», деди.

Келаси йили уларнинг ашрофларидан бир киши ҳажга келди. Умар ундан Увайс ҳақида сўради.

«Уни уйи сочилган, матоҳи оз ҳолда тарк қилиб келдим», деди.

Умар унга мазкур ҳадисни эшиттирди. Ҳалиги одам қайтгандан сўнг Увайснинг олдига борди ва:

«Менга истиғфор айт», деди.

«Сен эндигина солиҳ сафардан келдинг. Сен менга истиғфор айт, – деди. Сўнгра бир оз туриб: – Умар ибн Хаттобга учрадингми?» деди.

«Ҳа», деди.

Шунда Увайс унга истиғфор айтди. Одамлар унинг кимлигини билиб қолдилар. Шунда у бошини олиб чиқиб кетди».

Муслим ривоят қилган.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Увайс Қараний ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳар бир сўзнинг тагига етганларидан кейингина унга ишонганлар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши бошқаси ҳақида у кишига чақимчилик қилди. Бас, Али унга:

«Ҳой одам! Биз сен айтган нарса ҳақида сўраб-суриштирамиз. Агар ростгўй бўлсанг, сени ёмон кўрамиз. Агар ёлғончи бўлсанг, жазолаймиз. Агар кечиришимизни истасанг, кечирамиз», деди.

«Мўминларнинг амири, мени кечиринг», деди».

Умар ибн Абдулазизнинг олдига бир одам кириб, бошқаси ҳақида гап айтди. Шунда Умар: «Агар истасанг, ишингни кўриб чиқамиз. Агар ёлғончи бўлсанг, «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» деган оят аҳлидан бўласан. Агар рост айтган бўлсанг, «Чақимчилик қилиб юрувчи» ояти аҳлидан бўласан. Агар истасанг, сени афв қиламиз», деди.

«Афв, эй мўминларнинг амири! Иккинчи бундай қилмайман», деди».

Табайюннинг фойдаларидан:

1. Жонларни муҳофаза қилиш ва қонларни сақлаш.

2. Ақлнинг ўткирлиги ва фикрнинг саломатлиги далили.

3. Жамиятни чуқур ўйламай чиқариладиган қарорларнинг ёмонлигидан сақлаш.

4. Ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш.

5. Шакдан ва шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлиш.

6. Якка шахслар ва жамоатларни гумондан сақлаш.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саммок айтади .Тушимда Мисъарни кўрибман. .Сиз вафот этган эдингизку, десам, .Ҳа,, деди. .Қайси амал энг манфаатли экан, дедим. .Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш,, деб жавоб берди у,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2213 08:27 / 27.03.2020
Аллоҳ таоло....иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар,, давоми...

1576 20:00 / 30.07.2019
У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир. У ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билувчидир. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир.Ушбу оятдан маълум бўладики, эътиқод ва ибодат фақат давоми...

7306 09:45 / 02.04.2019
Шомнинг Солиҳияrdquo маҳалласида Муҳйиддин ибн Арабийrdquo номли хайрия жамияти бор. Жамиятнинг бош котиби ажойиб, фозил киши Абу Файсал эди. У ушбу жамиятда фақиру давоми...

2966 18:00 / 01.03.2019