1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандай эди?»

12:40 / 04.09.2019 2561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Киши чарчаган пайтда хордиқ олиш мақсадида кўнглига, қалбига таскин берадиган малҳам излайди. Аксариятимиз бундай ҳолларда телевизору интернетга мурожаат қилишга одатланганмиз. Аммо улардан ҳақиқий излаган таскинимизни топа оламизми?! Афсуски йўқ.

Одатда инсон чин ихлос билан ибодат қилганда ёки китоб мутолааси билан машғул бўлганда руҳи озиқланиб роҳатланади. Қалби халим бўлиб, кўнгли юмшайди, ўзини енгил ҳис этади.

Шу кунларда «Hilol» журналининг навбатдаги бешинчи сони билан танишган ўқувчиларнинг қалбидан ҳам ана шундай ҳислар кечган бўлса ажаб эмас. Чунки журналнинг бу галги сони муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг моҳияти, уни ўқиб-ўрганиш зарурати ва илоҳий китобнинг фазилатларига бағишланди. Шу боис, унда Қуръони каримнинг ваҳий қилиниши, ёзилиш тарихи, мўъжизалари каби муқаддас китобга доир неки муҳим масалалар бўлса барчаси журналда қамраб олишга ҳаракат қилинган. Унда берилган ҳар бир мақолаю ҳадис кишини қайта-қайта мутолаа қилишга ундайверади.

Журнални варақлар экансиз, илк саҳифалариданоқ мутолаага киришиб кетасиз. Жумладан, «Арабий Қуръонни ваҳий қилдик» мақоласида Қуръони карим ҳақида муҳим фикрлар, манбалар келтирилганки, уларни ҳар бир мўмин киши билиши зарурдир. Жумладан, қуйидаги жумлалар кишини огоҳликка чақиради: «Қуръонни нозил қилишдан мақсад эса огоҳлантиришдир. Кишиларни, ҳа, бутун дунёдаги кишиларни огоҳлантиришдир. Уларни Аллоҳга иймон келтириш ва Унга ибодат қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиришдир. Эътиқод ва амал қилиш лозим бўлган бошқа барча нарсалар ҳақида огоҳлантиришдир. Кишиларни куфр ва исённинг оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантиришдир».

Шунингдек, «Сийрат» рукнидаги «Набий алайҳиссаломнинг қироатлари» номли мақола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай қироат қилганликлари хусусида бўлиб, унда бир қанча ҳадислар келтирилган. Уларни ўқиган, уққан киши ўзига тегишли хулосаларни чиқариб олиши тайин. Хусусан: Қатодадан ривоят қилинади«Анасдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандай эди?» деб сўрашди. Шунда у: «Чўзиқ эди», деди-да, кейин «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм»ни «Бисмиллаҳ»ни чўзиб, «Ар-Роҳман»ни чўзиб, «Ар-Роҳийм»ни чўзиб ўқиб берди» (Бухорий ривояти).

Журналдаги «Умматнинг энг яхшилари» сарлавҳали мақола ҳам ўзига хос тарзда баён қилинган. Ундаги ҳадислар кишини хушёрликка, доимо Қуръон тиловати билан машғул бўлишга даъват этади.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз  Қуръонни  ўрганган  ва  ўргатганингиздир», дедилар» (Бухорий ривояти).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга мурожаат қилиб туринг. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, у (зеҳндан) тушовдаги туядан ҳам тезроқ қочиб кетади», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бундан ташқари, «Қуръонни пайғамбар ёзмаган» мақоласи ҳам ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Унда Қуръони каримнинг китоб ҳолига келтирилиши тарихи тўлиқ баён қилиниб, бир-биридан қизиқ манбалар келтирилган:

Ривоятларда айтилишича, Муҳаммад алайҳиссалом оятни ёзган саҳобадан уни қайтадан ўқиб беришни сўраганлар ва оят хато ёзиб қўйилмаслигини ҳам назорат қилганлар... Бошқа бир машҳур ривоятга кўра, ҳар йили Рамазон ойида Пайғамбар бутун Қуръонни (шу пайтгача нозил бўлган оятларни) Жаброил фариштага ўқиб берган... Пайғамбарнинг вафотидан олдинги сўнгги Рамазон ойида эса Жаброил бутун Қуръонни икки марта ўқиттирган... Ўшандан бошлаб мана бир неча асрлардан бери мусулмонлар Пайғамбарнинг ўша одатини давом эттириб, ҳар йили Рамазон ойида тунларни бедор ўтказиб бутун Қуръонни ўқиб чиқишга ҳаракат қилишади.

Шунингдек, «Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши», «Ҳомила ҳақидаги илмий мўъжизалар», «Каломуллоҳ ҳофизлари», «Мусҳафи шарифнинг бош хаттоти», «Никоҳнинг шаръий ҳукми» каби мақолалар ҳам ўзига хос услубда ёзилган бўлиб, ҳам ўқишли ҳам уқишли дея бемалол айта оламиз. Булар қаторида журналнинг сўнгги саҳифаларидан жой олган Аҳмад Муҳаммаднинг «Қоҳираликлар» мақоласи эса ҳар бир ўқувчини Қоҳира кўчаларига етаклайди. Муаллифнинг қалам маҳорати кишида Мисрга боргандек тассаввур уйғотади.

«Hilol» журналининг 5-сонидан Бобур Муҳаммадий тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У мажлисдан чиқиб, шошапиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан .Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми, деб гап давоми...

2570 09:10 / 27.09.2019
Аллоҳ таолонинг жамолиАллоҳ таоло бор эди. У билан бирга ҳеч нарса йўқ эди ва У аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандай.Аллоҳ таоло Зоти ва сифатларида ягонадир. давоми...

2845 11:30 / 03.10.2019
Ёшлар тарбияси борасида танқидлар кўпайиб кетди. Қайси газета, журнални олиб қараманг, ёшларнинг юриштуриши, кийиниши, муомала маданияти тўғрисида фикрлар, давоми...

2905 13:50 / 19.09.2019
Роббимиз Аллоҳ таоло фақатгина яхшиликни раво кўрувчидир. Ислом динини ndash Аллоҳ таоло инсонларни икки дунё саодатига етишсин, деб тақдим қилган яхшилигидир. давоми...

3947 19:40 / 15.10.2019
Аудиолар

121557 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43039 14:35 / 11.08.2021