1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ахлоқни сайқаллаш йўли

05:00 / 28.02.2017 3857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган сатрлардан ахлоқда мўътадил бўлиш нафснинг соғломлиги, мўътадилликдан оғиш дард ва беморлик экани аён бўлади. Энди нафсни даволаш ҳам худди баданни даволаш каби бўлади. 

Бадан мукаммал равишда яратилмагани, ғизо ва тарбия ила мукаммал бўлгани каби, нафс ҳам тўлдирилишга муҳтож ҳолда яратилаи. Нафс поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ҳамда уни илм билан ғизолантириш ила мукаммал бўлади.

Агар бадан соғлом бўлса, табибнинг вазифаси унинг соғлигини сақлаш бўлади. Агар у бемор бўлса, соғлигини тузатишга ҳаракат қилиши керак бўлади.

Шунингдек, нафсда покизалик сайқалланган бўлса, уни сақлаб янада бақувват қилиш пайидан бўлинади. Агар баркамол бўлмаса, унга баркамолликни жалб қилиш лозим бўлади.

Баданнинг хасталигига сабаб бўлган иллатни унинг зидди ила даволанади. Иссиқлик сабабидан хаста бўлган бўлса, унга совуқлик берилади. Тескариси бўлса, аксинча даволанади.

Шунингдек, ахлоқнинг бузуқ бўлишига сабаб бўлган қалб хасталиклар ҳам ўзининг зидди ила даволанади. Мисол учун, жоҳиллик дарди илм билан даволанади. Бахиллик дарди сахийлик, кибр тавозу билан даволанади.

Баданларни тузатиш учун дорининг аччиғига чидаш ва иштаҳа тортиб турган нарсани тарк қилишда сабр керак бўлганидек, қалб хасталигини даволашда ҳам мужоҳаданинг аччиғига чидаш ва даволаш машаққатига сабр қилиш лозим бўлади. Унутмаслик лозимки, баданнинг хасталигидан ўлиб қутилиш мумкин, аммо қалб хасталигидан ўлиб ҳам қутилиб бўлмайди.

Муридлар нафсининг даволовчиси уларнинг ҳаммасига бир хил риёзатни белгилайвермаслиги керак. Аввало, уларнинг ахлоқларини ва хасталикларини текшириб кўрсин. Ҳамма дардни бир хил дори билан даволаб бўлмайди.

 Шариатни билмайдиган жоҳилни кўрса, илм билан даволайди. Мутакаббирни кўрса, уни тавозуни ҳосил қиладиган давони буюради. Аччиғи тез одамни кўрса, унга ҳилмни ўргатади ва ҳоказо.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Салмон Форсий розияллоҳу анҳуЭронда ҳижратдан 215 йил олдин туғилганлар. Ҳижрий 35 санада 250 ёшларида Эроннинг Мадоин шаҳрида вафот этганлар.Салмон Форсий давоми...

6796 15:10 / 28.12.2018
.Ахлоқ, .хулқ, сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқатворни билдиради.Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таърифлаганлар. Яъни ирода ўзига давоми...

5731 19:05 / 21.12.2019
Аъробий сўрадиndash Эй Аллоҳнинг Расули, туяни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккул қилаймиРасул соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдиларndash Боғлаб таваккул қилЯна Аллоҳ давоми...

3233 18:05 / 29.11.2018
Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва давоми...

2952 13:02 / 29.11.2018