1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Доно – нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни кўзлаб амал қилган одамдир

11:10 / 25.08.2019 1478 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғурурга кетишнинг бир неча турлари бор. Улардан баъзилари билан танишиб чиқайлик:

1. Динсизларнинг ғурурга кетиши.

Бу ғурурга кетишнинг энг ашаддий турларидан биридир. Динсизларни кўпроқ бу дунё ҳаёти ғурурга кетказади.

Улар: «Нақд насиядан афзал», дейдилар. Уларнинг фикрича, бу дунё нақд, охират насия. Демак, бу дунё охиратдан афзал ва уни устун қўйиш керак.

Динсизларнинг бу сафсаталари мутлақо ўринсиздир. Агар нақд билан насия тенгма-тенг бўлса, ўйлаб кўриш мумкин. Аммо уларнинг ўзлари бу дунё тижоратида ҳам бир сўм нақд ўрнига икки сўм насияни жон-жаҳдлари билан қабул қиладилар. Агар бирга ўн ёки юз бўладиган бўлса-ку, қўяверасиз. Бу масалада дунё ва охират орасидаги фарқ қанча?! Нима учун охиратнинг насиясини эътиборсиз қолдирадилар?!

Динсизлик ғурурга кетишнинг энг ашаддий тури ҳисобланар экан.

2. Осий мўминларнинг ғурурга кетиши.

Улар (ўзларича): «Аллоҳ карамли Зот. Биз Унинг афв – мағфиратидан умидвормиз», дейдилар. Уларнинг даъвосича, Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, ноумид шайтон, иймон бўлганидан кейин умид қилса бўлади ва ҳоказо.

Бу гапларнинг сиртига қарасангиз, тўғрига ўхшайди. Аммо аслини олганда, шайтон инсонни айнан шулар билан иғво қилади. Агар сирти гўзал бўлмаса, қалб ҳам алданмайди-да!

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ، وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا وَتَمَنَّى عَلَى اللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Доно – нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни кўзлаб амал қилган одамдир. Аҳмоқ – нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан умидвор бўлган одамдир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Ҳасан Басрий айтади: «Амал қилмай туриб, жаннатни талаб қилиш гуноҳлардан биридир».

3. Ҳам тоат, ҳам маъсият қилган, аммо маъсиятлари кўп бўлган тоифаларнинг ғурурга кетиши.

Улар ҳалол-ҳаром аралаш бир сўмни нафақа қилиб, одамларнинг ўн сўмини зулм ила олади ва уни нафақа қилганининг эвазига берилди, деб эътиқод қилади. Бу жаҳолатнинг энг каттасидир.

Ғурурга кетишнинг зарарлари:

1. Ғурурга кетиш нафси бузуқлик ва ичи қораликнинг далилидир.

2. Ғурурга кетиш ҳалокатга олиб боради.

3. Уламоларнинг ғурурга кетиши уларни амалдан четлатади.

4. Ғурурга кетиш туғён, куфр, фисқ ва фужурга олиб боради.

5. Ғурурга кетиш бу дунёда ҳасрат, охиратда азобдир.

6. Ғурурга кетиш халқларни ҳалок қилади ва шахсларни хаста қилади.

7. Ғурурга кетиш кибрни келтириб чиқаради.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ва Расулини яхши кўриш кимни хурсанд қилса, Мусҳафга қараб Қуръон давоми...

1893 11:25 / 23.09.2020
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига Мен уйда ғамга ботиб давоми...

2447 12:30 / 15.11.2018
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади Бир куни хожамга Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансизrdquo дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб давоми...

2467 08:30 / 16.12.2018
Ҳажга кетаётган бир киши Бағдодга келди. Унинг ёнида минг динорлик мунчоқ бор эди. Уни сотмоқчи эди, ҳеч ким олмади. Яхшилик билан ном чиқарган бир атторнинг олдига давоми...

3769 07:10 / 21.08.2019
Аудиолар

121336 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42846 14:35 / 11.08.2021