1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Жаннат хуш кўрилмаган нарсалар билан қуршалган

08:17 / 27.08.2019 2070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «حُفَّتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ، وَحُفَّتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат хуш кўрилмаган нарсалар билан қуршалган, дўзах эса нафс хоҳлаган нарсалар билан», дедилар».* 

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

 

* «Хуш кўрилмаган нарсалар» деганда бандага бажариш ёки тарк этиш буюрилган шариат аҳкомлари тушунилади. Чунки банда бунда нафсини жиловлаши, унинг баъзи хоҳиш ва истакларига қарши бориши лозим бўлади.

Демак, банда жаннатга нафси хуш кўрмаган машаққатли амалларни бажариш билан эришади. Дўзахга эса нафси хоҳлаган, хуш кўрган, шу билан бирга шариатга зид бўлган амалларни бажариш билан тушади.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамлар орасини бузишдан сақланинг, чунки бу динни қирувчидир,, дедилар,. Термизий ривоят қилган.

2750 09:00 / 29.07.2022
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди,. Муттафақун алайҳ.

3549 06:10 / 30.08.2018
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор ҳолида унутиб еб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ едирибичирибди, холос,, дедилар,.Имом Бухорий ривояти.

3736 14:26 / 20.06.2017
. . ,. .12. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Исломда давоми...

2221 09:51 / 16.03.2019