1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

18:40 / 02.08.2019 1951 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси – Жиззах вилояти Зомин тумани бош имоми-хатиби ва "Маърифатли" жоме масжиди имом-хатиби, Равшанов Аброр домланинг оналарининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча чеккан заҳматлари, тортган дардларини каффорот қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфиратига, чексиз раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳуманинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


Жаноза 3 август соат 8:00 да Равшанов Аброр домланинг ҳонадонларида ўқилади. 

Мўлжал: «Маърифатли» жоме масжиди ёнидаги кўчадан 300 метр ичкарига кирилади.

Мавзуга оид мақолалар
Масжидул Ҳаромнинг Китоб ва Мусҳаф маъмурияти раҳбари Шайх Холид АлҲарисий мазкур имтиҳонда 60 нафар ўқитувчи иштирок этганини ва ушбу тадбир 20 дан ортиқ қўмита давоми...

2201 16:10 / 18.03.2019
Ҳозирда Туркияда яшаётган суриялик хаттот Муҳаммад Моҳир Ҳозирий Қуръони каримни игна ва тилла ранг ип билан тикиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎМИ хабар давоми...

2489 17:40 / 30.11.2018
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари давоми...

1855 16:40 / 08.11.2022
Етук аллома, шайх Муҳаммад Амин Сирож ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий давоми...

1428 12:11 / 20.02.2021
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021