1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Табаррук масканни номақбул жойга айлантирманг!

10:00 / 02.08.2019 1739 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда табаррук қадамжоларга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бундай жойлардаги хунук манзаралар миллий ва диний қадриятларга мутлақо зид экани таъкидланаётир.

Дарҳақиқат, муборак қадамжода кўнгилни хижил қиладиган нарсаларнинг бўлиши маҳаллий аҳолида ҳам, хорижлик сайёҳларда ҳам ажабланиш ҳиссини уйғотмоқда. Юртимиздаги қадамжоларни зиёрат қилиш учун келган сайёҳлар бу каби манзараларни кўриб, қандай фикрга бориши мумкин? Тарихий обидалардаги мана шундай салбий ҳолатларнинг олди олинмас экан, ўлкамизга қадимий қадамжолар ихлосмандлари эмас, балки ғалати базмларнинг тарафдорлари келиши кўпайиши мумкин.

Азиз ва табаррук жойни бундай пайҳон қилиш миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурматсизликдир. Ўзига хос услубда қурилган, кўз қорачиғидек сақлаш лозим бўлган жойларнинг қаҳвахона ёки тамаддихонага айлантирилиши ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Ислом дини қадриятларидан дарак берадиган осори-атиқаларни қадрини сақлайлик! Чунки булар аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос ва авлодларимизнинг биздаги омонатларидир. Зотан, зиёратгоҳлар – ўйин-кулгу жойи эмас, балки илму ирфон масканидир. Биз, аввало, Аллоҳ таолонинг, сўнг аждодларимиз ва авлодларимиз ҳузурида, қолаверса, дунё афкор оммаси олдида юзимиз ёруғ бўлишини истасак, бундай табаррук масканларнинг асл мақомини сақлайлик.

Қадимдан илму ирфон маркази бўлган азиз гўшаларнинг қадрини сақлаш, аввало, ўз шаънимизни муҳофаза қилиш демакдир. Бу ишни ҳар қандай фойда келтирувчи нарсанинг баҳридан ўтиб бўлса-да, амалга ошириш жуда ҳам зарур.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимизнинг турли ҳудудларидаги тарихий бинолар, қадимий масжидлардаги мана шундай ёқимсиз ҳолатларни тартибга солиш ва муборак қадамжолар олдидаги миллий-диний қадриятларимизга зид бўлган манзараларни мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилишини сўраб қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Қирқ иккинчи Шаржа халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг аудио китоби, Брайл алифбосидаги адабиётлар кенг намойиш этилмоқда. Жумладан, .Дар алБарак, давоми...

1801 10:50 / 10.11.2023
2021 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани .Нурафшон, маҳалласида давоми...

2262 18:00 / 20.02.2021
2022 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ташаббуси билан Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси давоми...

1223 13:15 / 22.07.2024
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 20192020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавр таълим йўналишларига қабул очилганини эълон қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар давоми...

2906 14:00 / 18.07.2019