1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гуноҳларнинг асллари учтадир

09:13 / 29.07.2019 2917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каттаю кичик, барча гуноҳларнинг асллари учтадир:

1. Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғланиши.

2. Ғазаб.

3. Шаҳват.

Булар ширк, зулм ва фаҳш ишлардир. Аллоҳдан бошқага боғланишнинг энг сўнгги чегараси ширк, Аллоҳ билан бирга яна бошқа илоҳ бор деб даъво қилишдир. Ғазабнинг энг охирги чегараси одам ўлдиришдир. Шаҳватнинг энг охирги чегараси зинодир. Шунинг учун Аллоҳ таоло шу учта нарсани Ўз сўзида жамлаб:

“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа «илоҳ»га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар” деган. (Фурқон сураси, 67-оят)

Бу уч нарса бир-бирини чақиради, бир-бирига олиб боради. Ширк зулм ва фаҳшга олиб боради. Ихлос ва тавҳид эса ўз соҳибини бу ишлардан қайтаради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: “Шу тарзда ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик. Албатта, у (дили) холис бандаларимиздандир” (Юсуф сураси, 24-оят).

Оятдаги ёмонлик ишқдир, фаҳш эса зинодир.

Шунингдек, зулм ширк ва фаҳшга чорлайди. Чунки ширк зулмларнинг энг каттасидир, тавҳид эса адолатнинг энг улканидир. Адолат доим тавҳиднинг ёнида туради. Зулм эса ширкнинг ёнида туради. Шу сабабли Аллоҳ таоло тавҳид билан адолатнинг орасини жамлаб шундай дейди:

“Аллоҳ адолатда (барқарор) туриб,  шундай гувоҳлик берди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир», фаришталар ва илм эгалари ҳам” (Оли Имрон сураси, 18-оят).

Ширк билан зулмнинг орасини жамлаб эса бундай дейди: “Чунки ширк улкан зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят).

Фаҳш ишлар эса ширк ва зулмга олиб боради. Аллоҳ таоло фаҳш ишларнинг энг улкани ва энг ёмони бўлмиш зинони ширк билан бирга зикр қилган:

“Зинокор эркак фақат зинокор аёлни ёки мушрикани никоҳлаб олур. Зинокор аёлни ҳам фақат зинокор эркак ёки мушрик никоҳлаб олур. Бу (иш) мўминларга ҳаром қилинди” (Нур сураси, 3-оят).

Бу уч иш бир-бирига чорлайди, бири иккинчисини чақиради.

Кимнинг қалбида тавҳид қанчалик заиф бўлса, ширкка мойиллик қанчалик кучли бўлса, у шунчалик золим, шунчалик ғазабига бериладиган, шунчалик фаҳш ишларни қилувчи, шунчалик қалби бошқа нарсаларга боғланган бўлади.

Кимнинг қалбида тавҳид кучли бўлса, у шунчалик адолатли, шунчалик иффатли, шунчалик ғазабини босадиган бўлади. Бу сўзимизга ушбу оят далил бўлади:

“Бас, (эй, инсонлар!) Сизларга ато этилган нарса(лар) дунё ҳаёти матосидир ва имон келтирган ҳамда ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар (дунё матоларидан) яхшироқ ва боқийроқдир.

Аллоҳ таоло бу оятда Ўзининг ҳузуридаги нарса иймон келтирган ва Унгагина таваккул қилган зотлар учун яхшироқ эканини хабар беряпти. Иймон келтириш ва Унгагина таваккул қилиш айни тавҳиддир. Кейин:

“Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган” демоқда.

Бу эса шаҳват чақирадиган нарсалардан четланишдир.

 Охирида эса:

“Ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир” демоқда. (Шўро сураси, 36-37-оятлар).

Бу эса ғазабга итоат қилмасликдир. Аллоҳ таоло ушбу оятда тавҳид, иффат, адолатни жамлаб келтирди. Булар эса барча яхшиликларни ўзида жам қилган нарсалардир.

Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳнинг 

“Фавоид” асари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумога .Фалончи сизни ғийбат қилди,, деди. Ҳасан шундай деди .Сен мени яна бир машаққатга қўйдинг энди мен Аллоҳдан ўзим учун давоми...

2360 08:00 / 30.06.2020
ИФФАТНИНГ ТУРЛАРИИмом Мовардий иффат ва унинг турлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни ёзади.Иффат, поклик ва сақланиш мурувватнинг шартларидандир. Иффат икки давоми...

2092 20:11 / 31.07.2019
Шукр нима Шукр калимаси нимани ифодалайдиКўпчилик инсонлар шукр калимасини турли муносабатларда айтиб юришга одатланганлар ва анъанага айланган тақлидий икки давоми...

3459 18:10 / 06.02.2020
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридирАбу Бакр ибн алМунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш давоми...

14805 11:15 / 25.02.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021