1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳдан шифо сўра

07:27 / 14.07.2019 2528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Саъид ибн Мусайябникига кириб, уни зиёрат қилдик. Биз билан Нофеъ ибн Жубайр ҳам бор эди. Саъиднинг жорияси бизга: «Уч кундан бери ҳеч нарса емади, унга бирон нима денглар, ул-бул нарса еб олсин», деди. Нофеъ ибн Жубайр Саъидга: «Модомики дунёда экансан, дунё аҳлидан ҳисобланасан. Дунё аҳли ўзини ислоҳ қилиши керак. Бирор нарса есанг бўлмайдими?» деди. Саъид: «Бу аҳволдаги одамнинг томоғидан нима ҳам ўтарди. Қанча-қанча одамлар дўзахга, яна қанча-қанчаси жаннатга кетяпти», деди. Нофеъ: «Аллоҳдан шифо сўра, (касал бўлишингдан олдин) масжиддаги жойинг шайтоннинг ғазабини қўзғаётган эди», деди. Саъид: «Аксинча, Аллоҳ таоло мени сизнинг орангиздан соғ-саломат чиқарди» деб, одамлар орасидаги маънавий ҳасталикларга ишора қилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик одамларнинг мақтовини яхши кўриб, танқидини ёмон кўргани сабабли ҳалокатга учрайди. Уларнинг барча ҳаракатлари одамларнинг розилигини топишга, давоми...

2722 19:45 / 10.02.2019
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3557 12:01 / 02.11.2018
Қуръони Каримда .закот, сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган. Қолаверса, Пайshyғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

4610 14:30 / 02.06.2019
.Ҳаж, сўзи луғатда улуғ нарсани қасд қилишга нисбатан ишлатилади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо давоми...

2755 11:00 / 06.08.2019
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021