1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қазои ҳожат вақтида гаплашиш мумкин эмас (Йигирма учинчи суннат)

11:55 / 13.07.2019 4175 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб, гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда хало одобига хилоф нарсалар ҳақида сўз бормоқда. Ҳадиси шарифга биноан, икки киши бир-бирига яқин жойда қазои ҳожат қилмаслиги, авратини очмаслиги ва гаплашмаслиги керак.

Умуман, бировга яқин жойда қазои ҳожат қилиш, авратини очиш ёки қазои ҳожат вақтида гаплашиш ҳеч қайси бандага тўғри келмайдиган иш. Бундай ишни қилиш қанчалик ёмон эканини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур» деган гапларидан ҳам тушуниб олсак бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Келишига шубҳа давоми...

3688 19:00 / 26.08.2023
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. давоми...

3557 11:00 / 28.06.2020
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2484 16:07 / 07.10.2021
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

5981 17:17 / 30.03.2018