1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳиндулар Исломни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар

16:00 / 06.07.2019 4855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махатма Ганди Ислом дини ва Қуръони каримни синчиклаб ўрганиб, мусулмонларга ҳайрон қолган. У ўзининг бу ҳаракатини шундай изоҳлайди:

Мусулмонлар ўзларининг улуғвор ва ғалабали кунларида ҳам мутаассиб бўлмаганлар. Ислом дунё Яратувчиси ва Унинг ишларига ҳайрат назари билан қарашга буюради. Ғарб қўрқинчли зулмат ичида бўлганида, шарқда порлаган, кўзни қамаштирувчи ислом юлдузи азоб-уқубат дунёсига ёруғлик, тинчлик ва тасалли олиб келди. Ислом дини ёлғончи дин эмас. Ҳиндулар бу динни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар. Мен Ислом динини, Пайғамбарини ва унинг атрофидагиларнинг қандай яшаганликлари ҳақидаги китобларни ўқидим. Улар менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Мен шу хулосага келдимки, исломиятнинг бунчалик тез ёйилиши қилич кучи билан бўлган эмас. Тўяриси: Аксинча, ҳар ишда соддалик, мантиқ ва Пайғамбарларининг катта ҳол соҳиби яқинларига ва барча мусулмонларга чексиз садоқатда бўлгани туфайли бу дин бошқа кишилар томонидан севилиб қабул қилинган. Ислом ижтимоий адолатни буюрувчи диндир. Насронийликдаги бир қатор камчиликлар туфайли у ислоҳотга муҳтож бўлгани ҳолда Исломият нозил бўлган кундан бери бугунги кунгача ҳеч нарсаси ўзгармаган.

Махатма Ганди – Ҳиндистон сиёсий арбоби, мустақиллик асосчиларидан бири.

Муаллиф
Махатма Ганди
Мавзуга оид мақолалар
Мен Ислом ҳақида ўқидим ва шуни тушундимки, у бутун дунё ва барча инсониятнинг дини бўлиши лозим.Ислом бутун Европа бўйлаб тарқалади ва у ерда ҳам буюк Ислом давоми...

3437 14:30 / 13.05.2022
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломни таблиғ этган сўнгги пайғамбардирлар. Исломият дунёдаги биз билган барча динларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида давоми...

1905 10:37 / 23.02.2025
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни давоми...

2478 12:56 / 05.03.2024
.Қуръонни ўрганган сари унинг мукаммал ва улуғлигини тушуна борамиз. Жозибадор Қуръон тоборо инсонни ҳайратга сола бошлайди, ўзига мафтун этади. Кишини ўзини давоми...

2345 15:30 / 11.11.2022