1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Жарир ҳар куни қирқ варақ асар ёзган

14:05 / 29.06.2019 2318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотиб айтади: «Симсимийдан эшитдимки, ҳикоя қилинишича, Ибн Жарир қирқ йил узлуксиз ҳар куни қирқ варақдан асар ёзган. Унинг шогирди Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Жаъфар Фарғоний «Ас-Сила» номи билан танилган китобида (бу китоб «Тарихи Ибн Жарир»га уланиб кетган) қуйидагиларни келтирган: «Ибн Жарирнинг шогирдларидан бир гуруҳи унинг балоғат ёшидан то вафотига қадар ҳаётини ўрганиб чиқдилар У саксон олти ёшда вафот этган эди. Сўнгра ёзган асарларининг варақларини унинг балоғат ёшидан то умрининг охиригача бўлган вақтга бўлиб чиқишди. Ҳар бир кунига ўн тўрт варақдан тўғри келди. Ҳа, бу кўрсаткич банданинг имкони етмайдиган, фақатгина Холиқнинг гўзал инояти билангина эришиладиган кўрсаткич эди». Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, ҳимматнинг юксаклигини қаранг!

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Картада .сувара,, .дуррак,, .пирра,, .қора хотин, каби ўйинларни ўйнаш қимор бўладими Мумкинми, ё мумкин эмасмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймОрага пул тикиб давоми...

12683 23:05 / 10.11.2018
Илм дин бўлмаса илҳодатеизмга айланиши мумкин. Дин илмсиз хурофотга айланиши мумкин. Илм билан дин ўртасидаги алоқалар жуда кўп бор бузилган. Турлича кўринишлар давоми...

3030 14:00 / 08.03.2022
Ҳишом Даствоийдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад вафот этганида шериклари унинг синглиси ҳузурига кириб, акаси ҳақида гапириб беришни сўрашди. У шундай давоми...

2394 08:00 / 10.01.2020
Амр ибн Шуъайбдан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади.Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олдисотди ва жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб давоми...

3004 09:50 / 05.04.2019