1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказининг бошқа марказлардан фарқи нимада?

09:10 / 29.06.2019 2255 pdf Ўқиш режими + -

Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.

Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказлар билан илмий алоқада бўлади.

Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради.

Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади ҳамда араб тили ва бошқа тилларда фаолият юритади. Ш.Миноваровнинг айтишича, халқаро алоқалар Ислом цивилизацияси марказининг асосий мақсадларидан бири бўлади ва у халқаро илмий жамоатчилик марказидаги илм даргоҳи бўлиши кутилмоқда.

Самарқанд ва Термиздаги ислом марказларидан фарқи шундаки, Ислом цивилизацияси марказида илмий текшириш лабораториялари, кўргазмалар мажмуи ташкил этилади. Марказда III асрдан бошлаб ҳозиргача миллатимиз яратган асарлар ўрин олади. Соҳа бўйича таҳсил олаётган магистрлар илмий ишларини олиб борувчи тадқиқот хоналари қурилади. Бир сўз билан айтганда, Ислом цивилизацияси марказига кирган инсон ислом дини ҳақидаги тасаввурларини бойитади.

Islom.uz портали

Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

2464 18:00 / 04.05.2022
Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб давоми...

1473 12:18 / 22.06.2024
Жорий йилнинг 2327 июль кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинадиган халқаро Қуръон давоми...

1093 19:11 / 16.07.2024
Биздан жуда кўпчилик ислом дини талабларига мувофиқ фаолият олиб борувчи тижорат банки ёки ҳеч бўлмаса бирор молия муассасаси борми Ўзбекистонда, деб сўрайди. давоми...

3782 15:25 / 11.01.2023
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021