1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исломнинг мақсади нима?

15:30 / 26.06.2019 4550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом илм дини бўлиб, илм ислом тарафтадир. Аввал ғарбликлар Исломни ҳам бошқа динлар каби, илмга қарши қўйдилар. Аммо Исломда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Илм ривожланиб борган сари унинг Исломда келган маълумотларни тасдиқлаши кучайиб борди. Аста-секин Ислом ақийдасида келган маълумотларнинг тўғрилигига илмий кашфиётларни далил сифатида келтириш йўлга қўйилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда. Шу тариқа Исломдаги ақийдавий масалаларга илмий далил келтириш юзага чиқди.

Охири келиб, Ислом ақийдаларининг далиллари Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар, ақл ҳамда илм асосида тақдим қилинадиган бўлди.

Бахтли ҳаёт йўлида мусулмон инсон қўядиган ҳар бир қадам энг ишончли илм – Аллоҳ таоло берган илм асосида экани зинҳор унутилмаслиги керак. Ушбу илмда ҳеч қандай инсоний хаёл, тахмин ва гумон йўқ, балки Ислом келтирган ҳар бир кўрсатма ўта ишончли илмга суянгандир.

Хўш, Аллоҳ таоло тарафидан инсонни икки дунё саодатига элтувчи қилиб юборилган, ўта ишончли илмга асосланган ўша Ислом динининг мақсадлари нималардан иборат? 

Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсонни мукаммал бахт-саодат билан таъминлашга қаратилгандир. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Исломнинг мақсадлари нималардан иборат?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя. 

Бу саволга Ислом уммати салкам ўн беш асрдан буён бир овоздан «Исломнинг мақсадлари динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат», деб жавоб бериб келмоқда. 

Инсоннинг бахту саодатига оид барча бугунги кунда кўтарилаётган масалалар мана шу беш муҳим нарса – дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш иши билан боғлиқдир. 

Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса, ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир. 

Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса, ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.

Имом Ғаззолий ўзларининг «Мустасфо» номли усулул фиқҳ илмига оид китобларида шундай дейдилар: 

«Шариатнинг инсонни яратишдан кўзлаган мақсадлари бешта бўлиб, у халойиқнинг динини, жонини, ақлини, наслини ва молини муҳофаза қилади. Ушбу беш аслнинг муҳофазасини ўз ичига олган ҳар бир нарса маслаҳа – манфаатдир. Бу бешликка зарар етказадиган ҳар бир нарса мафсада – бузуқликдир. Ана шу зарарни даф қилиш ҳам маслаҳа, яъни манфаатдир». 

Мақсади шундай олий даражада бўлган тузумгина инсон бахтини етарли даражада таъминлай олиши мумкин. 

Ислом ана ўша олий мақсадни амалга оширган, йўлга қўйган ва улар билан инсонларни манфаатлантирган. Бу улкан ҳақиқатга тарих шоҳид, кўҳна инсоният шоҳид. 

 «Мукаммал саодат йўли» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёз авваллари йўлтўсарлик қилар эди. Бир куни кечаси яна қароқчилик қилгани чиқиб, бир карвонни таламоқчи бўлди. Ярим тунда бир карвон келди. давоми...

2809 09:00 / 18.10.2020
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

3216 07:00 / 20.12.2018
СаволБир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, .Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин,, деб қасам ичган экан.Тақдир давоми...

3220 21:04 / 13.11.2018
Никоҳни эълон қилиш ва бошқа бир неча хайрли мақсадларда тўй қилиш шариатда тавсия қилинган амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

12085 17:03 / 04.04.2019
Аудиолар

213381 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132601 14:35 / 11.08.2021