1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Содиқ хабар икки тур бўлади

13:00 / 23.06.2019 2055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақоид илмининг машҳур намояндаларидан бўлган улуғ ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Ақоиди Насафия» номли китобининг муқаддимасида қуйидагиларни ёзади:

«Содиқ хабар икки турли бўлади.

Биринчиси – ёлғонга келишиб олишларини тасаввур қилиб бўлмайдиган кўп одамлар тилидан собит бўлган хабар. Бу эса зарурий илмни вожиб қилади. Бунга ўтган замонларда ва узоқ юртларда ўтган подшоҳлар ҳақидаги илм киради.

Иккинчиси – пайғамбарнинг мўъжиза билан қўллаб-қувватланган хабари. Ўз навбатида бу нарса далилли илмни вожиб қилади. У билан собит бўлган илм ўта ишончлиликда ва собитликда зурурат ила собит бўлган илмга тенг келади».

Мазкур кўрсатмани фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари шундай шарҳлаб берадилар:

Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўзларига етиб келган ҳар бир хабарнинг содиқлигини текшириб кўриш учун инсоният тарихида мисли кўрилмаган дақиқ қоидаларни ишлаб чиққанлар ва уларга оғишмай амал қилганлар.

Исломда ақийда қилиб олинадиган тушунчалар Қуръони Карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта ишончли ҳадиси шарифларидан олинади. Ҳар бир оят ва ҳадисни ўта ишончли, эътиқодли, адолатли, содиқ, хотираси кучли, тақводор одамлардан ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп сонли кишилар ривоят қиладилар. 

Қуръони Каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам силсиланинг учи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалади. У зот дунёдаги энг ишончли, ростгўй, адолатли, тақводор, хотиралари кучли ва барча гўзал ахлоқлар соҳиби эканликларини дўст ҳам, душман ҳам бир овоздан тан олган.

Шунингдек, у зотнинг ўта содиқ хабарларни – оят ва ҳадисларни Аллоҳ таолодан фаришта орқали қабул қилиб олаётганларига ҳам минглаб дўсту душманлар шоҳид бўлиб турганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк ҳаётларининг бирор лаҳзаси ҳам дўсту душманнинг эътиборидан четда қолмаган. У зотнинг инсониятга қилган буюк хизматларини дўсту душман тан олган. Шунинг учун ҳам у зотдан нақл қилинган хабарларда заррача шак ёки шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Ислом дини ва унинг пайғамбарини Аллоҳ таолонинг Ўзи юборганини ва Қуръони Каримни ҳам Ўзи нозил қилганини ҳозирги замон илми аста-секин тасдиқлаб келмоқда. Энг муҳими, ҳозирги замон илми қанчалар уринса ҳам, Ислом ақийдасида келган собит ҳақиқатларнинг бирортасини инкор этиб, унинг ўрнига бошқани тақдим қила олгани йўқ.

Ҳозирги замон илми Қуръони Карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган ҳақиқатларни кун сайин кетма-кет тасдиқламоқда.

Ҳозирда Маккаи Мукаррамадаги Робитатул Оламил Исломий ташкилоти қошида Қуръони Карим ва Суннати набавиядаги илмий мўъжизалар муассасаси ишлаб турибди. Унда ҳозирги замон илмининг ояти карималар ва ҳадисларда келган маълумотларни тасдиқлаб қилган кашфиётлари жамланмоқда. Турли илмий муассасаларга уларда келган баъзи ҳақиқатларни текшириб кўриш ҳақида буюртмалар ҳам берилмоқда.

«Мукаммал саодат йўли» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб эт ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгинrdquo деб дуо қилар давоми...

4908 07:45 / 14.03.2019
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб, .Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка давоми...

2554 09:00 / 15.06.2019
Зикр ва зокирлар деганда кўпчиликнинг онгига маълум бир шахслар, бошқача кийиниб олган ва ўзларига хос устозлардан ўрганган зикрларни қилаётганлар хаёлга давоми...

16152 12:10 / 07.05.2019
Ақли йўқ экандаДаҳрий муаллим синфхонада болаларга Аллоҳнинг йўқ эканини ақлий далил билан исбот қилмоқчи бўлиб шундай дебдиndash Болалар, мени давоми...

5432 16:10 / 09.03.2019
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021