1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ёлғон қасам ичиш

09:00 / 21.06.2019 3188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди, уларга (раҳмат назари билан) боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир» (Оли Имрон сураси, 77-оят)

Воҳидий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Мазкур оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ер талашиб келган икки киши хусусида нозил бўлган. Даъвогарлардан бири қасам ичмоқчи бўлганида, Аллоҳ бу оятни нозил қилган ва у қасам ичишдан бош тортиб, шеригининг ҳаққи борлигига иқрор бўлган эди».

Ашъас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳга қасамки, бу оят мен хусусимда нозил бўлган. Бир яҳудий билан орамизда ер бор эди. У менинг еримни ўзиники деб даъво қилди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бошлаб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: «Далилинг борми?» деб сўраган эдилар, «Йўқ», дедим. Яҳудийга: «Қасам ич», деган эдилар, мен: «Ё Расулуллоҳ, у агар қасам ичса, менинг молим кетади-ку», дедим. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар...» деб бошланувчи оятни нозил қилди» (Аҳмад, Бухорий, Муслим ривояти).

Бухорий ва Муслимлар ривоят қилишган ҳадисда: «Кимки мусулмон кишининг моли хусусида ноҳақ қасам ичса, Аллоҳга йўлиққанида У зот ундан дарғазаб бўлади», дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ёлғон) қасам ичиб мусулмон кишининг ҳақини ўзиники қилиб олса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади», дедилар. «Ё Аллоҳ, арзимаган нарса бўлса ҳамми?» деб сўрашган эди, «Бутанинг бир новдаси бўлса ҳам», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Ҳафс ибн Майсарага: «Бу ҳадис нақадар шиддатли бўлмаса?!» дейишган эди, у киши: «Аллоҳ таолонинг китобида: «Аллоҳ берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар...» деган оят бор эмасми?» дедилар.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамга қиёмат куни Аллоҳ гапирмас, (раҳмат) назари билан боқмас, уларни (гуноҳларидан) покламас ва улар учун аламли азоб бўлур», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, ким улар – зиёнкор бечоралар?» деган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни уч бора такрорладилар-да: «Кийимини узунлигидан ерга судраб юрувчи кимса, ёлғон қасам билан молини ўтқазувчи, миннат қилувчи киши», дея жавоб бердилар» (Аҳмад, Муслим ва бошқалар ривояти).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтадилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш,ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон қасам ичиш», дедилар» (Бухорий, Насоий, Термизий ривояти).

Ёлғон қасам ўз соҳибини бу дунёда гуноҳга, у дунёда эса дўзахга ботиради.

Фасл

Аллоҳ азза ва жалладан бошқа нарса билан қасам ичиш ҳам гуноҳи кабира ҳисобланади. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам,фаришталар, Каъба, осмон, сув, ҳаёт, омонат, жон, бош ва шу каби нарсалар билан қасам ичиш мумкин эмас.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтаради. Кимки қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин», деган (Бухорий, Муслим ривояти).

Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда эса: «Бас, кимки қасам ичмоқчи бўлса, фақат Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки сукут сақласин», дейилган.

Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тоғутлар билан ҳам, ота-боболарингиз билан ҳам қасам ичманглар», дедилар» (Муслим ривояти).

Тоғутлар – шайтон ва бут-санамлар.

Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким омонат билан қасам ичса, у биздан эмас», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қасам ичиб: «Мен Исломдан бегонаман», деса ва у агар ёлғон гапирган бўлса ҳам,рост гапирган бўлса ҳам, айтганидекдир. Агар гапи рост бўлса, у Исломга сира саломат ҳолида қайтмайди», дедилар (Абу Довуд, Насоий ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳу бир кишининг: «Каъбага қасамки», деганини эшитиб қолиб: «Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди», деганларини эшитганман», дедилар.

Айрим уламолар мазкур ҳадисдаги: «Куфр ёкиширк келтирибди» жумласини муболаға деб тафсир қилишган. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Риёнинг озгинаси ҳам ширкдир» ҳадиси шарифларига монанддир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимкиқасам ичиб туриб: «Лот ва Уззога қасамки» деб юборса, у дарҳол: «Ла илаҳа иллаллоҳ» десин», деганлар. (Бухорий, Муслим ривояти).

Айрим саҳобалар Исломга энди кирган вақтларида, тиллари ўрганиб қолгани учун шундай қасам ичиб юборар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ўзлари билмаган ҳолда айтиб юборган сўзларига каффорат бўлиши учун дарҳол: «Ла илаҳа иллалоҳ», дейишни буюрар эдилар. Тафвиқ Аллоҳдан.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар,Фурқон сураси, 72оят.Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир.Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар давоми...

4549 19:30 / 03.07.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

3628 18:00 / 10.01.2019
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй Муҳаммад, одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади, Бақара сураси, 204.Яъни, шундай давоми...

4766 15:08 / 13.12.2018
Аллоҳ таоло айтади.Бирон пайғамбар учун урушдан тушган ўлжаларга хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунидаАллоҳнинг ҳузурига қилган хиёнати билан давоми...

2999 11:35 / 10.06.2019
Аудиолар

120311 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41949 14:35 / 11.08.2021