1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
«Ҳилол» журнали

«Hilol» журналининг иккинчи сони чоп этилди

15:22 / 15.05.2019 3059 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё тарихида оддий ҳақиқатнинг бири шуки, илму фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллаб-яшнаши, мусулмон ўлкаларининг жаҳон тарихи кўрмаган тараққиётга эришиши, юртларнинг обод, халқларнинг пешқадам бўлиши ҳам Ислом динининг илм-фанга бўлган муносабатидандир.

Маълумки, юртимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилганидан хабарингиз бор. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бошлаган илмий-маърифий ишларнинг узвий давоми саналган «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси муассислигида «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг Рамазон ойига бағишланган иккинчи сони чоп этилди. Ушбу журнал ўз олдига «Пок ақийда, исломий маърифат таратиш, бағрикенгликни ёйиш» шиори остида халқимизга соф Ислом маърифатини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Рамазон ойига бағишланган журналнинг иккинчи сонида «Тафсир», «Ҳадис», «Фиқҳ»,  «Ҳилол меҳмони», «Мулоҳаза», «Анъана», «Тазкия», «Саодат остонаси», «Муслималар саҳифаси», «Машҳур масжидлар» каби ўндан ортиқ рукнлар ва мусулмонлар ҳаётига оид кўплаб қизиқарли материаллар эълон қилинган. Жумладан, давримизнинг машҳур уламоси, «Замонавий фиқҳий муаммолар хусусида баҳслар» китоби муаллифи, Шайҳул ислом, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг «Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздор...» номли мақоласи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов билан суҳбат, Аҳмад Муҳаммаднинг «Ҳам қувонч, ҳам афсус...», Тоҳир Аҳадов тайёрлаган «Рамазон рўзасининг фазилатлари», «Рўзам комил бўлсин десангиз», «Рўза ва саломатлик», Рамазон ойи рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан эканлиги ҳақидаги маълумот ҳамда «Японияга исломнинг кириб келиши» каби қизиқарли мақолалар ўқувчида катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Айниқса, ўқувчиларимиз, «Саҳобалар ҳаёти» рукни остидаги мақолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар розияллоҳу анҳудек зотга чиройли таърифлари келтирилган маълумотлардан хабардор бўлишади.

«Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг ижодий гуруҳи юртимизнинг барча мўмин-мусулмонларини муборак Рамазон ойи билан қутлайди. Барча мусулмонларимизга ушбу ойни Аллоҳ буюрганидай чиройли ўтказиш насиб этсин! Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналининг 1сони Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди .Hilolnashr, нашриётматбаа мажмуаси давоми...

2996 11:55 / 18.04.2019
Журналимизнинг ушбу сони илм ва унинг фазилатларига баҳғишланадиЯқинда Қашқадарёдан бир отахон кўнғироқ қилиб, журналимиз ҳақида фикрмулоҳазаларини айтиб давоми...

6735 17:13 / 15.10.2019
Журналимизнинг ушбу сони Қуръон ва унинг фазилатларига бағишланади Мусулмонлар орасида Қуръони Карим сураларини ёд олмаган, уни қироат қилолмайдиган ёки эшитиб давоми...

5490 17:12 / 15.08.2019
Сийрат ойига туҳфа .Ҳилол, журналининг Рабиъул аввалойи учун махсус тайёрланган .Энг гўзал сийрат, сони нашрдан чиқди.Рабиъул аввал ойида анъанага айланиб давоми...

11045 11:17 / 20.10.2021
Аудиолар

213379 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132599 14:35 / 11.08.2021