1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оилада эр мана шундай бўлиши керак

09:30 / 16.06.2019 3801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.

Муҳаббатларини изҳор қилиш учун аёллари оғизларини қўйган жойига муборак оғизларини қўйиб сув ичардилар, таом танаввул қилар эдилар.

Аёллари билан кечалари сайр қилиб гаплашиб юрардилар.

Муборак сочларини тараш шарафини аёлларига қолдирардилар.

Ўта сабрли, ўта ҳалим эр эдилар. Ҳатто бир сафар покиза жуфтларидан бирлари кундоши юборган, ичида таоми бор лаганни рашк сабабли бир уриб синдирганларида ҳам ул зоти бобаракот индамаганлар. Аксинча, ерга тўкилган таомни синган лаганга йиғиб, воқеани кузатиб турган меҳмонларга «Онангиз рашк қилди, таомдан олинглар» дея табассум қилганлар.

Ул зот жуфтларининг нозу карашмаларига чидар, эркаликларини кўтарар, улар билан мутойиба қилишар, уларга лутфий муомала қилиб, ўйнашар эдилар.

Идишдаги таомдан бир неча луқма аёлларининг оғизларига солиб қўярдилар.

Уйда аёлларига гўзал муомала қилиб, уларнинг кўнгилларини кўтарар, шодликларига шодлик қўшар, қалб бисотларидаги ширин сўзларини уларга илинар, уй ишларида қарашардилар.

Ул зот нафақат одамларнинг, балки Пайғамбарларнинг энг улуғи, одамларга ҳам, оила аъзоларига ҳам энг яхши муомала қилувчи, уларга энг кўп манфаат келтирувчи эдилар.

Ул зоти бобаракот энг меҳрибон ота, энг гўзал эр, энг буюк мураббий эдилар.

Аллоҳ таолонинг ул зотга кўплаб саловот ва саломлари бўлсин!


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урфодат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам давоми...

2127 12:40 / 08.09.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир,, дедилар,.Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон давоми...

5950 12:26 / 15.03.2017
Абдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади .Соҳилда бир киши менга .Аллоҳ таоло қайтарган амалларни қилиб, осийлик қилган бўлсанг ҳам, Ул Зот сенга гўзал муомала қилган ҳолат давоми...

2652 08:04 / 07.03.2020
Савол Мени Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ниҳоятда қизиқтиради. Шунинг учун у зот ҳақларида кўпроқ билишни истайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3204 15:00 / 19.06.2020