1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жинлардан шумланиш

17:04 / 08.01.2017 5561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Туғилган болаларни унинг ҳузурига келтириларди. Бас, уларга барака тилаб дуо қилар эди. Бир гўдакни ҳузурига келтирилди. Унинг ёстиғини қўймоқчи бўлди. Қараса, боши остида пичоқ турибди. Бас, пичоқ ҳақида сўради. Жиндан (сақлаш учун) қўямиз, дейишди. У пичоқни олиб, отиб юборди. Уларни бундай қилишдан қайтарди ва:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шумланишни ёқтирмас ва ёмон кўрар эдилар, деди.
Оиша бундан қайтарар эди”.

Шарҳ: Ота-оналар фарзандларига дуо умидида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари, мўминларнинг оналари – Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига уларни олиб келар эканлар. Бир куни у зотнинг ҳузурларига бир гўдакни олиб келдилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо гўдакни қўлларига олиб туриб, бошини қўйиш учун ёстиғини бошининг остига тортган эдилар, ёстиқнинг тагидан бир пичоқ чиқди.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Бу пичоқ бу ерда нима қилиб турибди?» деб сўрадилар. «Болаларнинг ёстиғининг тагига жин-пин тегмасин, деб пичоқ қўйиб қўямиз», дейишди. Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо пичоқни олиб, ташқарига отиб юбордилар ва: «Иккинчи бундай қилманглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай шумланишни ёқтирмас эдилар, бундан аччиқлари чиқар эди», дедилар.

Ровий айтадиларки, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бундай ишлардан наҳий қилар эдилар.

Ушбу ҳадиси шариф шумланиб, жин тегмасин, пари тегмасин, кўз тегмасин, у қилмасин, бу қилмасин деб болаларнинг бешигигами, ётадиган ёстиғининг остигами, кўрпасигами, кийимигами – ҳар хил нарсаларни осиб, илиб, тикиб қўйишнинг яхши эмаслигига далолат қилмоқда.

Болаларни ана шундай нарсаларда сақлаш учун аҳли фазл кишиларнинг, ота-оналарнинг ояти карималарни, дуоларни ўқиб, дам солиб боришлари яхши нарса экан. Лекин хаёлига келган ҳар хил нарсаларни қилавериш дуруст эмас экан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима давоми...

5890 20:07 / 03.03.2018
Пайғамбар алайҳиссаломлар ўзларига Аллоҳ таолодан берилган рисолатни бир ҳарфини ҳам ўзгартирмай, омонат ила умматларга етказишиб келганлар. Улар Аллоҳ давоми...

4785 19:36 / 21.02.2022
Бир хонага кирган одам ундаги жиҳозларнинг чиройли тартибда турганини кўрса, дарҳол бу ишнинг ўта дидли киши ёки кишилар томонидан қилинганини сезади. Чунки давоми...

5171 13:00 / 25.01.2021
Даъво ва фаразлар турлича бўлади. Уларни турига қараб, ҳар хил услублар ила текширилади. Агар даъво моддий нарсаларнинг хусусиятига оид бўлса, уни тажриба ўтказиш давоми...

5218 13:01 / 16.11.2020