Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то муъаввизатайни, (яъни «қул аъузу бироббил фалақ» ва «қул аъузу бироббиннас» суралари) нозил бўлгунча жин ва инсоннинг кўзи тегишидан паноҳ сўраб юрардилар. Бу иккиси нозил бўлгач, уларни маҳкам ушлаб, қолганини тарк қилдилар».
Термизий ривоят қилган.
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.
3228 19:43 / 28.05.2017
Билиб қўйинг Эшикни кўп тақиллатган кишига ўша эшик очилиши мумкин. Шундай экан, осмон эшикларини дуо билан тинмай тақиллатаверинг, чунки у шакшубҳасиз кучли ишонч ва чуқур иймон билан очилади.
2410 21:46 / 18.06.2020
Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.
3878 04:20 / 06.09.2017
Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин хатосидан сабоқ олиб, хулоса чиқарадиганлар жуда кам бўлади. Ана шулар донишмандлардир.
3756 16:52 / 15.01.2018