1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афинада биринчи масжид барпо этилди

10:00 / 08.06.2019 2379 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Греция пойтахти Афинанинг Вотаникоc туманида 400 кишига мўлжалланган янги масжид барпо этилди. Бу ҳақда dw.com сайти хабар беради.

Бу салкам 400 йиллик Усмонийлар ҳукмронлигидан XIX асрга келиб, озод бўлган Грецияда очилган мусулмонларнинг биринчи ибодатхонаси ҳисобланади. Албатта,  масжиднинг очилиш жараёни осон кечмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакат атрофида  200 минг мусулмонлар истиқомат қилади. Улар асосан Осиё, Африкадан келган муҳожирлардир. Греция Таълим ва дин ишлари вазири Костас Гавроглунинг маълум қилишича, масжиднинг очилиши тарихий воқеа ҳисобланади. Ушбу масжид мамлакатнинг мусулмон аҳолиси, сайёҳлар ва муҳожирлар учун ҳам зарур экани маълум қилинган.  Масжидда биринчи ибодат қилиш жорий йилнинг 16 августига мўлжалланган. Шунингдек,  мамлакат  президентининг масжид имомини тайинлаш ҳақидаги Фармони ҳам эълон қилинган.  Масжид янгича услубда барпо этилган бўлиб, унда миноралар акс этмаган. Афинада бугунги  кунгача бирорта масжид бўлмаган Европа шаҳарларидан бири ҳисобланар эди. Греция 1832 йилда Усмонийлар ҳукмронлигидан озод бўлгач, мамлакатда масжид қуриш тақиқлаб қўйилган эди. 2013 йилда  масжидни қуришга рухсат берилган  ва  давлат томонидан 946 минг евро ажратилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 20192020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1729 июнь давоми...

2182 20:50 / 11.06.2019
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Сарҳисоб 2020, танловининг якуний босқич ғолиблари эълон қилинди.Танлов икки босқичда ўтказилди. Дастлаб ҳудудий давоми...

1238 07:55 / 01.04.2021
Шу йил 24 январь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари доирасида ҳукуматимиз делегацияси таркибида ташриф буюрган Ўзбекистон давоми...

1441 20:12 / 24.01.2024
Айни дамда, Макка шаҳридаги .Аброжул ҳидоя, меҳмонхонасида ҳожиларимиз билан маърифий суҳбат бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати давоми...

1914 14:30 / 03.08.2019