Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (36-дарс) Имом Ҳоким

21:10 / 05.06.2019 6290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм аз-Зоббий ан-Нисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиул-аввал ойининг учинчи куни таваллуд топдилар. Ёшлик пайтларида илм олишни бошлаб, аввал оталаридан, сўнг амакиларидан дарс оладилар. Ёшлари улғайгач, ҳижратнинг 356 йили Ироқ ва Ҳижозга сафар қилиб, ҳаж ибодатини адо этдилар. Кейин Хуросон, Мовароуннаҳрни айланиб, 2000 га яқин устоз кўрадилар. Ҳижратнинг 360 йили яна Ҳижоз ва Ироққа сафар қилиб, у ердаги кишилардан ҳадис тўплайдилар. Кейин ўзлари туғилиб ўсган Нисобурга қайтиб келадилар ва қозилик амалига ўтирадилар. Сўнгра Журжонга қози қилиб тайинланадилар. Шунинг учун ҳам у кишини Ҳоким деб аташган.

Ибн Халликон айтадилар: «Бу зот ўз вақтининг имоми, кўп китоблар муаллифи ва фиқҳ олимларидан эдилар. Фиқҳ илмини Абу Саҳл Муҳаммад ибн Сулаймон ас-Саълукийдан оладилар».

Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилади».

Қози Абу Самҳ Абдуллоҳ ал-Асмий агар ҳукм ишида бирор бир ишкаллик бўлиб қолса, Имом Ҳокимга мактуб ёзиб, шу ишнинг ҳукмини сўрар, кейин жавобга қараб, ҳукм қилар эдилар.

Имом Ҳокимнинг таълиф этган китоблари: «Илал», «Амолий», «Фавоидуш-шуюх», «Маърифатул ҳадис», «Тариху уламои Нисобур», «Мадхалу ила илмис-саҳиҳ», «ал-Мустадрак алас-саҳиҳайни», «Музаккийл-ахбор», «Фазоилу Имомиш-Шофеъий», «Фазоилу Фотима», «Тарожимуш-шуюх» ва бошқалар.

Ибн Субкий айтадилар: «Тариху уламои Нисобур» китоби менинг ҳузуримда китоблар саййидидир».

Абу Саҳл ас-Саълукий, Абу Бакр Аҳмад ибн Сулаймон, Абул Аббос, Даълажа ибн Аҳмад, Ибн Аҳзом, Абу Али Нисобурий, Дора Қутний ва бошқалар Имом Ҳокимнинг устозлари бўлишган. Имом Байҳақий, Абулфаттоҳ ибн Абулфаворис, Абу Зарр ал-Ҳиравий, Абу Солиҳ ал-Ҳиравий ва бошқалар эса Имом Ҳокимга шогирд бўлишган.

Имом Ҳоким ҳижратнинг 405 йили вафот этганлар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Алига.Сизларнинг ҳузурингизда китоб борми, дедим..Йўқ Магар Аллоҳнинг Китоби, мусулмон давоми...

4875 17:00 / 16.02.2022
. . Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб давоми...

4885 18:38 / 20.10.2021
. . Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозида олтмиш оятдан юзтагача қироат қилар давоми...

1828 19:00 / 14 май
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок давоми...

2695 19:00 / 27.12.2023