1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳижобли муслима Британиядаги шаҳарнинг мери бўлди

15:50 / 31.05.2019 1928 pdf Ўқиш режими + -

Биринчи марта ҳижобли муслима Буюк Британиядаги шаҳарлардан бирига ҳоким этиб тайинланди. Асли келиб чиқиши Сомалили бўлган Аркҳио Исмаил Ислингтон шаҳар Кенгашининг депутатлари томонидан шу шаҳарнинг мери этиб тайинланди. Бу ҳақда Islington Media нашри хабар беради.

Аркҳио Исмаилнинг оиласи ўтган асрнинг 80 йилларида Сомалидан Буюк Британияга муҳожир бўлиб кўчиб келган. У бир неча йиллардан сўнг шу юрт фуқароси бўлишга муваффақ бўлган. 2012 йил Исмаил хоним шаҳар Кенгаши аъзози бўлган. 2018 йилда эса вице-мер этиб тайинланган. Исмаил хоним ўзининг сиёсий фаолияти билан машҳур ҳисобланади. У ақлий салоҳиятга эга бўлган болалар ва катталарга ёрдам берувчи фондни бошқаради ва диний жиҳатларини инобатга олган ҳолда муҳтожларга руҳий кўмак бериш билан ҳам шуғулланади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Бутун ислом оламида Имом давоми...

821 10:11 / 29 май
2022 йил 10 август, чоршанба куни соат 1500 да .Hilol nashr, нашриётининг мажлислар залида таниқли ёш олимларимиздан Маҳмуд Усмон билан .Фиқҳнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрни, давоми...

3679 23:23 / 05.08.2022
Жувериа, Самиа, Маймуна ва Аиша Юсуфлар Аишанинг .Маррага қадар олға, Race to the Finish Line романи атрофида тўпландилар. Бу китоб 2021 йил 12 мартда Эдмонтондаги давоми...

2843 10:30 / 11.03.2021
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1665 10:00 / 24.04.2021
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021