1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

09:00 / 31.05.2019 2055 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас айём – муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 5 июнь Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ 1 июнь – шанба куни 6 июнь – пайшанба кунига кўчирилгани маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ҳамда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига муносиб тарзда, юқори даражада ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                              Ш.МИРЗИЁЕВ


Тошкент шаҳри,

2019 йил 30 май


Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

2161 16:34 / 10.11.2018
Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Мир Арабrdquo олий мадрасасида юртимиздаги вилоят, туман ва шаҳар бош имомхатиблари учун ўқув семинарларининг навбатдаги сони бўлиб давоми...

1055 11:36 / 23.08.2023
Қуръон ҳофизи Муҳаммад Ал Тухи ҳақида эшитганмисизМуҳаммад Ал Тухи 1922 йил Мисрнинг Мануфие вилоятида туғилган. У Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. 1932 йилда давоми...

1546 18:12 / 07.08.2020
Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унда масжидлар фаолиятига ҳам қисман рухсат берилгани айтилган. Ахборотда намоз сафлари қандай бўлиши давоми...

2520 13:00 / 04.06.2020
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021