1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума ёки шанба кунини рўзага хослаш

10:00 / 30.05.2019 2452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, ёлғиз жума кунини ажратиб олиб, ўша куни рўза тутиб бўлмайди. Жума кунидан олдин бир кунни ёки кетидан бир кунни қўшиб тутиш мумкин.

Чунки жума куни ҳафталик байрам кунидир. Шунинг учун йиллик байрамлар куни рўза тутилмагани каби у кунда ҳам рўза тутмаган маъқул.

Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ҳам ворид бўлган. Бунинг устига, яҳудийлар ўзларининг ҳафталик байрамлари – шанба куни рўза тутар эканлар. Агар мусулмонлар ҳам ўзларининг ҳафталик байрамлари бўлмиш жума куни рўза тутсалар, яҳудийларга ўхшаган амални қилган бўлиб қоладилар.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан, у киши сингиллари розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Шанба куни сизга фарз қилинган рўзадан бошқа рўза тутманглар. Агар бирортангиз узум донаси пўчоғи ёки дарахт шохидан бошқа ҳеч нарса топмаса, ўшани чайнасин», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Имом Ҳоким саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Демак, ушбу ривоятга биноан, ёлғиз шанба куни рўза тутиб бўлмайди. Агар шундай қилинса, яҳудийларнинг иши қилинган бўлади. Бу ишга алоҳида эътибор беришимиз лозим. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Узум донаси пўчоғини ёки дарахт шохини топса ҳам шимиб олсин», деганлари шуни кўрсатади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Атрофмуҳитнинг ифлосланишига кишилар тарбиясида табиатни муҳофаза қилиш ҳақида тарбиявий ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ҳам сабабдир.Маълумки, давоми...

2966 11:04 / 28.11.2018
Мусулмон уламоларимиз ҳам тафаккур ҳақида ажойиб фикрларни билдирганлар.Имом Ғаззолий .Иҳё,да ёзади .Луқмон ёлғиз ўзи узоқ ўтирар эди. Хизматкори унинг олдидан давоми...

3191 09:25 / 07.12.2018
Савол Яқинда масжид имомининг .Фатавои Оламгирия, китоби ҳанафий фиқҳининг энг мўътабар манбаларидан бири, деганини эшитиб қолдим. Бу китобнинг муаллифи ким Бир давоми...

4906 11:05 / 09.09.2020
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4703 11:00 / 30.08.2022