Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (34-дарс). Фиқҳ луғати китоблари

13:50 / 24.05.2019 5420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим, Суннати мутоҳҳара, исломий илмлар ва хусусан, фиқҳий илмлар сабабли араб тили жуда ҳам ривожланди, оддий саҳровий халқ тили шеър ва хутба тилидан дунёдаги энг тараққий этган илмий тил даражасига кўтарилди. Исломнинг муқаддас Китоби – Қуръони карим тили бўлгани сабабли бу тил абадий-лашди, улуғланди ва ривожланди.

Бу борада фиқҳ илми ва фуқаҳолар ўзига яраша хизмат қилдилар. Улар ояти карима ва ҳадиси шарифлардан шаръий аҳкомлар чиқаришда араб тилининг хусусиятлари ва имкониятларини кенг тарзда ишга солар эдилар. Бошқалар ҳар бир матннинг иборасидан маъно чиқарадиган бўлса, фақиҳлар матннинг иборасидан, ишорасидан, далолатидан ва тақозосидан ҳам маъно чиқарар эдилар.

«Фиқҳ» сўзининг луғатдаги маъноси ҳақида сўз юритганимизда, бу сўз бир нарсани нозик ерларигача чуқур тушуниш маъносини билдиради, деган эдик. Фақиҳлар ўша маънони амалда татбиқ қилишди. Араб тилидаги шаръий ҳукмга оид ҳар бир сўзни чуқур ўрганиб, охиригача етиб, маъноларини юзага чиқаришди. Ҳар бир сўзнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маъноларини келтиришни йўлга қўйишди.

Натижада ўзига хос фиқҳий атамалар, сўзлар ва истилоҳлар юзага келди. Булар аста-секин кўпайиб борди. Уларнинг баъзиларини барча фиқҳий мазҳаблар бирдек ишлатса, баъзиларини ҳар бир мазҳаб ўзига хос ишлатадиган бўлди.

Вақт ўтиши билан фиқҳий луғат китобларига эҳтиёж туғилди. Китоб ёзиш ишида ҳаммадан пешқадам бўлган фақиҳлар бу ишни ҳам осонлик билан йўлга қўйдилар. Ҳар мазҳабдан фиқҳ луғати бўйича китоб ёзадиган уламолар пайдо бўлди. Уларнинг асарлари уламолар, илм толиблари ва оддий кишиларга илм йўлида хизмат қила бошлади. Эътиборингизга фиқҳ луғати бўйича битилган баъзи китобларни тақдим этамиз.

1. «Толбатут-Толаба».

Бу китобнинг муаллифи машҳур ҳанафий олим Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Луқмон Насафийдир.

«Толбатут-толаба»нинг муаллифи ҳанафий уламоларнинг китобларида зикр қилинган истилоҳ ва лафзларни шарҳ қилган. Шунингдек, ўша лафзларнинг луғавий шарҳига ҳам эътибор берган.

«Толбатут-толаба» фиқҳий китоблар тартибида бўлиб, унда боб ва фасллар йўқ. Баъзи фиқҳий истилоҳларни шарҳ қилишда Қуръон, Суннат ва луғатдан далиллар келтирилган.

2. «Муғраб фий тартиби Муъраб».

Бу китобнинг муаллифи ҳанафий уламолардан Абул Фатҳ Носир ибн Абдусаййид ибн Али Мутарразийдир.

«Муғраб фий тартиби Муъраб»нинг муаллифи ҳам ҳанафий фуқаҳоларнинг китобларида ишлатилган лафзларни шарҳ қилган. У ҳар бир сўзнинг ҳарфларини аниқлаб, шаръий ва луғавий жиҳатдан батафсил шарҳлаган.

«Муғраб фий тартиби Муъраб» китобининг тартиби алифбо ҳарфлари тартиби бўйича бўлган. Бу китоб мўътабар китоблардан бўлиб, ҳанафий фиқҳнинг лафзларини ўрганишда ҳар бир толиби илм, тадқиқотчи ва олимга фойда беради.

3. «Мисбоҳул мунийр фий ғарийбиш-Шарҳил Кабийр».

Бу китобнинг муаллифи шофеъий мазҳабидаги уламолардан Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али Файюмийдир (ҳижрий 770 санада вафот этган).

Унда муаллиф фиқҳий алфозларни шофеъий мазҳаби асосида шарҳ қилган. Китобдаги сўзлар шарҳи алифбо ҳарфлари тартибида келган.

«Мисбоҳул мунийр фий ғарийбиш-Шарҳил Кабийр»нинг соҳиби далил сифатида кўплаб ҳадиси шарифлар келтирган. Ҳар бир сўзнинг ҳам луғавий, ҳам фиқҳий маъноларини очиб берган. Ҳар бир исм ва сифатнинг кўплигини ҳам келтирган.

4. «Ал-Ҳидоя ал-Кофия аш-Шофия ли баяни ҳақоиқил имоми Ибн Арафа ал-Вофия».

Бу китобнинг иккинчи номи «Шарҳи ҳудуди Ибн Арафа лир-Рассоъи»дир. Унинг муаллифи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Қосим Ансорий Рассоъдир. Бу китоб моликий фиқҳи бўйича луғат китобидир.

«Ал-Ҳидоя ал-Кофия аш-Шофия ли баяни ҳақоиқил имоми Ибн Арафа ал-Вофия» фиқҳий истилоҳларнинг нозик таърифларидан иборат. Бу китоб моликий мазҳабидаги уламоларнинг катта эҳтимомига сазовор бўлган.

Муаллиф олдин таърифни келтириб, кейин унинг лафзларини, қайдларини, унга кирадиган ва ундан чиқадиган нарсаларни зикр қилади. Шунингдек, далилларини ва сабабларини ҳам баён қилади. Таърифдан олинган кучли ёки машҳур қавлни ҳам айтиб ўтади. Бу китоб одатдаги фиқҳий боблар тартибидадир.

“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алқомус алфиқҳий.Бу китобнинг тўлиқ исми .Алқомус алфиқҳий луғатан ва истилоҳан,дир. Унинг муаллифи Саъдий Абу Жийбдир.Муаллиф олдин феълни, кейин исмни баён давоми...

4627 14:00 / 29.07.2019
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . r давоми...

3101 19:01 / 14.04.2022
1. .Усулул фиқҳ,.Бу китобнинг муаллифи шайх Абдулваҳҳоб Халлоф мисрлик таниқли олимлардан бўлиб, айнан усулул фиқҳ мутахассиси сифатида Олий ўқув юртларида давоми...

4765 15:25 / 01.07.2019
Тик туришга қудрати бўлатуриб, ўтириб нафл ўқиса ҳам бўлади. Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган . . Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу давоми...

1908 19:00 / 24.03.2023