1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Бозор» китоби қайта нашр этилди

18:44 / 22.05.2019 1430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб номланган китоблари.


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
    Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
   Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
    Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил (2016, 2018)
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-5477-7-3
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқова: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19 апрелидаги 2130-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Ҳалол ризқ топиш фарздир
Ҳаромга қўл уриш мумкин эмас
Тижорат ва унинг одоблари
Савдога оид илмни ўрганиш зарур
Савдода ёлғон гапириш ҳаром
Ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан
Савдода ростгўйлик – икки дунё шарафи
Савдода алдамчилик ҳаромдир
Ўлчовдан уриб қолиш ҳаромдир
Эҳтикор (монополия) ҳаромдир
Рибо ҳаромдир
Савдо молининг олдини тўсиб чиқиш ҳаромдир
Ўзганинг савдоси устига савдо қилиш ҳаромдир
Ҳаром нарсаларнинг савдоси ҳаромдир
Яхши ният ва Аллоҳнинг зикри
Саҳархезлик – фазилат
Савдогар маданиятли бўлиши керак
Савдогар бағрикенг инсондир
Нархни кўп оширмаслик
Шубҳали нарсалардан йироқда бўлиш
Хайр-эҳсон қилиб туриш
Закотни вақтида адо этиш
Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш
Золим харидорга ёрдам бермаслик
Харидор билан гўзал муомалада бўлиш
Қалбаки пулларни ишлатмаслик
Айниб қолган харидорга ёрдам бериш
Тармоқли савдо
Таварруқ савдоси
Таварруқ савдосининг ҳукми
Тақсит савдоси
Шартнома
Битимнинг асоси
Келишув шартлари
Ширкатлар ҳақида
Музораба ширкати
Пул бирликларини бир-бирига сотиш ҳақида
Ислом Фиқҳи Академиясининг фатвоси
Қийматни олдин бериш савдоси
Саламнинг шартлари
Қўшимча маълумотлар

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тасаввуф ҳақида тасаввур, китобининг тўлдирилган иккинчи нашриУшбу китоб тасаввуф давоми...

2367 10:00 / 14.12.2021
quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг 1617жузлари қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Таом, давоми...

3223 05:00 / 02.02.2015
.Ҳилол, тақвимининг янги 1437 ҳижрий йил 3 5сони.Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

2503 05:00 / 02.02.2015
quotМўминнинг меърожиquot номли китоб қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз давоми...

3123 05:00 / 02.02.2015