1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Рамазон рўзаси камбағал ва мискинларга ёрдам беришга бир василадир

12:30 / 23.05.2019 11811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганлар».

Умар розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:

«Амалларнинг энг афзали: Мўминни хурсанд қилишинг, яланғочини кийинтиришинг, очини тўйғазишинг ёки ҳожатини чиқаришингдир» (Табароний ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тул хотиннинг, мискин ва мискинанинг ҳожатини чиқариш учун ҳаракат қилиб юрган киши Аллоҳнинг йўлида юрган, кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўқиган кишидекдир», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).  

Одамларни Аллоҳ учун яхши кўриш, яқинлар, дўстлар ва жамиятда силаи раҳмни кўпайтириш динимизнинг муҳим бир қисмидир. Ислом фақир, мискин ва муҳтожларга ёрдам беришга, меҳрибон бўлишга ўргатади. Шунда Аллоҳ таоло бизга ҳам меҳрибончилигини зиёда қилади.

Рамазон ойи эса фақир, мискин, етим, бева ва бошқа муҳтожларга ёрдам бериш одатини мустаҳкамлаш учун қулай имкониятдир. 

Рўза камбағал ва мискинларга ёрдам беришга бир василадир. Зотан, рўзадор ўзида очлик ва чанқоқликни сезар экан, ўзгаларнинг очлик ва чанқоқлигига аҳамият беради ва уларга ёрдам бергиси, дардларига шерик бўлгиси келади. Шу билан Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишни кўзлайди.

Мусулмонга берилган ҳар қандай ёрдам садақа ҳисобланади. Бу каби аксарият ҳолатларда қилинаётган савобнинг хажми эмас, ундаги ихлос муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай амални холис Аллоҳ учун қилиб, ниятимизни соф, мунофиқликдан, риёдан ҳоли қиламиз.

Имоми Раббоний шундай дейди:

«Агар инсон Рамазон ойида яхшиликларга, солиҳ амалларга эриша олса, унга йил бўйи тавфиқ ёр бўлади, агар бу ойни қалби сочилган, руҳи тарқоқ ҳолда ўтказса, йил бўйи тарқоқлик ва чалкашликда ўтади».

Рамазон ойи кириши билан бутун Ислом юртларида ўзгача шукуҳ пайдо бўлади. Ибодат, Қуръон тиловати, хайру эҳсонлар мавсуми бошланади. Бу ҳолат ер юзининг ғарбу шарқида, олиму омийсида, бою камбағалида баробар рўй беради. Мусулмон умматининг бирлиги намоён бўлади. Бунда ҳам Исломнинг инсониятни якдилликка, тенглик ва бирликка ўргатишининг бир намунаси кўринади. Бутун дунё мусулмонлари турли юртларда, турли иқлим ва шароитларда, турли халқлар вакиллари бўла туриб, бир вақтда, бир хил ибодатда, битта Қуръон тиловатида, бир хил хайрли ишларда баб-баробар елиб-югурадилар.

Бу муваффақиятлар кичкина, ҳақир ва арзимас бўлиб кўриниши муҳим эмас, муҳими ўша кичкина бўлса ҳам муваффақиятнинг борлигидир.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни қайта-қайта Рамазонга етказсин. Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон рўзасини тўла-тўкис адо этишимизни насиб айлаган бўлсин!

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда бошқа нарсалар қатори, ичимлик ичиш бўйича ҳам юксак одоб намуналари жорий қилинган. Мазкур одобларга ният орқали амал қилган мусулмонлар ичимлик ила давоми...

6736 16:26 / 10.04.2019
Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига берилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва давоми...

7762 15:31 / 11.02.2019
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

3668 16:00 / 18.05.2022
Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқбу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу давоми...

23674 11:40 / 07.06.2019