1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вафотингни эмас, охиратингни ўйлаб ғамдаман

07:00 / 21.05.2019 2577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади: «Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб келишди. Ота ўзи маҳзун бўлса-да, қариндошларни сабрли бўлишга чақириб, «Сизларга нима бўлди? Ўғлимнинг жонини олган Аллоҳга шикоят қиляпсизларми?» деди. Улар: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, биз зулм кўрмадик, озор кўрмадик, бизга ноҳақлик қилинмади, ортиқча нарса сўралмади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай шикоятимиз йўқ» деб, ўзларини босиб олишди. Жаноза ўқилиб, маййит тобутда одамларнинг елкалари узра қабристон томон йўл олди. Отаси жасадни қабрга қўяркан, ўғли билан шундай видолашди: «Ўғлим, Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Аллоҳга қасам, сен менга яхшилик қилар эдинг, мени яхши кўрардинг. Шунинг учун аҳволингдан кўп хавотирланмаяпман. Бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя, бизни ташлаб қўймайди. Сен кетиб, азиз ҳам бўлмадик, хор ҳам бўлмадик. Мен сенинг вафотингни эмас, охиратдаги ҳолингни ўйлаб кўпроқ қайғуряпман. Эй Зарр, охират қўрқинчи бўлмаганда, сенинг ўрнингда бўлишни орзу қилган бўлардим!»

Кейин Роббул оламинга илтижо билан шундай дуо қилди: «Аллоҳим, ўғлим Заррнинг вафоти билан берган мусибатингга сабр қилсам, савоб ваъда қилгансан. Аллоҳим, ўғлим Заррга салавот ва раҳматинг бўлсин! Аллоҳим, ўғлим учун берадиган ажрингни силаи раҳм ўлароқ унга бераман. Уни ёмон бандаларинг қаторида кўрмагин. Унинг гуноҳларини кечиргин, чунки Сен унга мендан ҳам меҳрибонсан. Аллоҳим, унинг менга қилган баъзи ёмонликларини кечирдим, Сенга нисбатан қилган нотўғри ишлари бўлса, уларни кечириб, ўрнига мукофот бергин. Сен мендан сахий ва карамлисан».

Ниҳоят, қабристондан чиқиб кетаётиб, ўғлининг қабрига қараб шундай деди: «Эй Зарр, сенга фойда берадиган нарсани ҳозир қилган бўлсак-да, сени қўлимиздан келганча дафн қилган бўлсак-да, барибир сени шу ерда ташлаб кетишга мажбурмиз...»

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мужоҳиддан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизга суиқасд уюштирилди. Хизматкори унинг таомига заҳар солган эди. Умар ибн Абдулазиз мени чақириб, .Одамлар мен давоми...

1415 08:35 / 13.04.2020
Молик ибн Миғвал айтади .Рабиъ ибн Абу Рошид бир темирчининг ишхонасида эди. Бир киши унга .Эй Абу Абдуллоҳ, масжидга кирганингда биродарларинг билан ўтирардинг. давоми...

1410 08:35 / 11.11.2019
Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Абдурраҳмон ибн Аббон аҳли байтдан бўлган қулларни сотиб олиб, уларга янги кийимкечак олиб берарди. Сўнга уларни озод қилиб давоми...

1110 08:05 / 12.04.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақтларда зикр қилиб юрар эдилар,.Зикрнинг фойда ва самаралари1. Зикр давоми...

3356 12:30 / 11.07.2019