1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим

11:00 / 22.09.2020 4101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Исломни қабул қилганимда 29 ёшда эдим» - дейди Эронда ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақасига таклиф этилган япониялик Фотима. (Атоско Ҳуосино).

Мусобақанинг «Ҳидоят топганлар» дастури меҳмони сифатида қатнашган Фотима мусулмон бўлиши тарихини шундай сўзлаб берган: «АҚШда рўй берган 11 сентябрь воқеаларидан кейин, дунёдаги барча ОАВ Ислом динига нисбатан салбий муносабатларни баён этишни бошладилар. Мен ҳам бир кузатувчи сифатида Ислом динини чуқурроқ тадқиқ эта бошладим. Кейинроқ билсам, аксарият халқаро ОАВ нотўғри хабар тарқатишаётган экан. Бу орада насроний амакимнинг тавсияси билан Инжилни ўргандим. Кейин Қуръон ва Инжилни таққослаб чиқдим. Натижада Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим. Шу сабаб мусулмон бўлдим».

Фотима (Атоско Ҳуосино) нинг мусулмон бўлиши буддизмга эътиқод қилувчи оила аъзолари орасида норозиликларга сабаб бўлган. Бироқ вақт ўтиши билан улар ҳам Фотиманинг бу қарорига, айниқса унинг рўмолда юришига эътироз билдирмай қўйганлар.

«Эркинлик тушунчаси унинг қандай таъриф этилишга боғлиқ. Агар ботиний ва маънавий жиҳатдан қарайдиган бўлса, муслиманинг ташқи қиёфаси бу ҳақиқий эркинликни ифода этади», дейди япониялик муслима.

Islom.uz сайти

Муаллиф
Атоско Ҳуосино
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Оламимиз Нуҳ кемасига ўхшайди. Унда озгина инсонлар, сонсаноқсиз ҳайвонлар яшашади.Сэмюел Батлер, инглиз ёзувчиси

3621 13:00 / 30.12.2021
1981 йил Франсуа Миттеран Франция президенти лавозимига сайланди. Ўша йили Франция мамлакати Миср ҳукуматидан мумиёланган Фиръавн жасади устида илмий тадқиқот давоми...

5525 15:41 / 21.09.2019
У Зот ўз нафсига барча маҳлуқотларга марҳамат кўрсатишини ёзиб қўйган. У ягона Роббдир, Ундан ўзга Робб йўқдир. Унинг раҳмати баъзи бандаларни ислоҳ қилиш учун давоми...

1528 10:30 / 29.05.2024
Гари Миллер ҳозирги исми Aбдуллоҳ Aҳад Умар маърузаларининг бирида мусулмонларга қарата шундай деган эди.Эй мусулмонлар, агар сизларга берилган неъмат қай давоми...

3900 09:30 / 08.01.2021