1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эшитувчининг одоби

15:00 / 13.05.2019 2791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ХI боб

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Эшитувчи музаккирга юзланиб ўтириши, уни тўғри қалб билан тинглаши ва бошқа бирор нарса билан шуғулланмаслиги лозим. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир масалани ёки ҳадисни эшитса, мана шунга амал қилсин, чунки у тирик ва нажот топувчидир. Кимки бир ҳадисни эшитса-ю, амал қилмаса, ҳалок бўлади», дедилар. Эшитувчига ҳар бир ҳадиснинг орасида «рост айтдингиз» ёки «чиройли гапирдингиз» деб туриши мустаҳаб. Токи музаккир ҳадис айтишга рағбатлансин.

Тинглаётган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини ҳар эшитганида саловот айтади. Шайтоннинг васвасасини қалбидан чиқариб ташлаши, мажлис вақтида ухламаслиги лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Кимки мажлис вақтида ухласа, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлибди ва шайтонга дўст тутинибди».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кимсанинг Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим, деб сўраётганини эшитган бир киши унга Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка давоми...

5481 11:00 / 14.07.2022
Ийсо ибн Умар айтади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва .Эй аҳли қабр Саҳифалар ёпилди, давоми...

3485 09:15 / 11.01.2020
Қироат имомларидан бири имом Кисоийнинг дарс ҳалқасида одамлар кўпайиб кетди. Уларни жамлаб Қуръонни уларга мукаммал ўқиб берди. Кисоий уларга Қуръонни ўзининг давоми...

3205 12:40 / 24.01.2022
Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан топганлари хусусида ажиб ҳикояШайх раҳматуллоҳи алайҳ .Саҳифалар, давоми...

3823 15:00 / 26.01.2021