1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг қадарига розилик

07:10 / 13.05.2019 3400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёд ибн Ҳассон халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмаликнинг дафнида қатнашди. Умар ибн Абдулазиз тупроқ ташлашни бошлаб берди. Одамлар маййитни кўмишди, иккита зайтун новдасини қабрнинг икки четига – бирини бош томонига, иккинчисини оёқ томонига қўйишди. Умар қабрнинг олд томонига ўтиб, қиблага юзланди. Одамлар унинг атрофида тўпланишди. Умар: «Ўғлим! Сен отангга итоаткор фарзанд эдинг. Аллоҳ сени менга берганида шунчалик хурсанд бўлган эдимки, ундан олдин бу қадар масрур бўлмаган эдим. Сен туфайли Аллоҳ берадиган яхшиликларга умидим кучли эди. Лекин энди, сени Аллоҳ тақдир қилган ушбу жойга келтириб қўйганимдан кейин Аллоҳдан сен туфайли келадиган насибамга умидим янада кучайди. Аллоҳ сени раҳматига олсин, гуноҳларингни мағфират қилсин ва яхши амалларинг билан мукофотласин. Ҳаққингга хайрли дуо қилганларнинг ҳозирию ғойибига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳнинг ҳукмига розимиз, амрига таслиммиз. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди-да, аста қадам босиб, қабристондан чиқиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ер юзида яратган махлуқотлари ичида одам фарзандига тил деб аталмиш улуғ неъматни ато қилди. Инсоннинг бошқа маҳлуқотлардан фарқи ҳам унинг гапира давоми...

2529 13:40 / 20.08.2019
Авзоийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз оила аъзоларига улушларни тақсимлаб бериб, уйуйларига тарқалишни буюрди. Анбаса ибн Саъид айтади .Эй мўминларнинг давоми...

2416 08:45 / 06.02.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган давоми...

2840 17:25 / 17.05.2020
Билгилки, фақат тортишув, мунозара ва жадал билан машғул бўлувчилар қилмишларини оқлаш учун .Бу мунозара ndash баҳсдан мақсадимиз ҳақиқатни одамларга билдириш. давоми...

2305 14:30 / 19.05.2019