1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда Шарқий Осиёдаги энг қадимий Қуръони каримнинг босма нусхаси намойиш этилди

15:00 / 27.04.2019 2210 pdf Ўқиш режими + -

Индонезияда Шарқий Осиёдаги энг қадимий Қуръони каримнинг босма нусхаси намойиш этилди

Индонезиянинг Жанубий Суматра провинцияси маркази Палембанг шаҳридаги “Жоме” масжидида жанубий-шарқий Осиёдаги энг қадимий босма Қуръони карим намойиш этилди.

Палембанг шаҳаридаги “Жоме” масжидида қадимий қўлёзмалар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда iqnanews.ru “Thejakartapost” га таяниб ахборот беради.

Қайд этилишича, ушбу Қуръони карим 1848 йилда Индонезияда Голландия ҳукмронлиги даврида жанубий-шарқий Осиёда литографик босма машинаси яратилгандан сўнг чоп этилган. Мутахассислар буни ушбу минтақада энг қадимий босма Қуръони карим деб таъкидламоқдалар.

“Кўргазмада намойиш этилаётган экспонатлар ушбу минтақада асрлар давомида маданий ўзгариш рўй берганлигини кўрсатмоқда, – дейди адабий танқидчи Аҳмад Субҳон. – Хусусан, ушбу Қуръоннинг иккита нусхаси мавжуд бўлиб, бири Абдул Азим Аминнинг шахсий тўпламига, иккинчиси эса Палембангдаги Султон Маҳмуд Бадр ад-Дин II музейига тегишли”.

Шунингдек, Байтул-Қуръон тарихчилари 1848 йилда чоп этилган Қуръоннинг бу нусхасини жанубий-шарқий Осиёдаги энг қадимий босма Қуръонга мос келишини ва бу нусха Палембангда полиграфия пайдо бўлган жанубий-шарқий Осиёдаги илк Мусҳафлардан бири эканлигини  таъкидлашади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, Палембанг шаҳри Индонезияда 1,5 миллион аҳолига эга бўлган еттинчи йирик шаҳардир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 11 август куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўминмусулмонлар .Қурбон ҳайити, намозини адо этишди. Хусусан, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2359 06:30 / 11.08.2019
Эркин диний таълим олиш ҳуқуқи виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу масалада юртимиз тарихи, жаҳон тажрибаси, хусусан давоми...

2152 17:00 / 27.08.2020
.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган давоми...

2294 11:50 / 31.01.2022
Аввал хабар берганимиздек бугун Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар маънавиймаърифий марказида бўлиб ўтган биринчи халқаро давоми...

4030 18:30 / 04.11.2019